Актриса, хонанда ва дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова автомобили устига ҳар сафар сирли совғалар ташлаб кетадиган ғойибона ошиғи ҳақида “Sayyod” нашрига берган интервьюсида сўз юритди.
“Яқинда бир қизиқ воқеа бўлди. Дугоналарим билан офисимда суҳбатлашиб ўтирган эдик. Шу пайт ҳомиладор дугоналаримдан бири исиб кетяпман, деб қолди. Эшикни очаётганимда ташқарида турган машинамнинг устида пакетда ичида нимадир турганини кўриб қолдим. Пастга тушиб қарадим, пакетни олиб, пастга қўйдим. Кейин қарасам пакет ичида торт бор экан. Торт нон-ку, увол бўлмасин деб уни ичкарига олиб кирдим.
Пакетни очдик, коробкали тортни устида иккита шиллиққуртни расми бор юрак шаклидаги открытка турибди. Открыткани ичидан эса 600$ доллар чиқди”,—деб ҳикоя қилади Шаҳзода.
“Агарда ўша инсон келиб, ўзини таништириб, ‘Ўша пул меники эди’, деса пулни қайтариб бераман”,—дейди актриса.“Унинг кимлигини билолмадим. Мен шу пайтгача ҳеч кимдан қарз бўлмаганман, мендан ҳам қарз бўлишмаган”.
Актрисанинг айтишича, кузатув камералари унинг машинаси устига пакет қўйиб кетилиши акс этган ҳолатни ёзиб олган. Бироқ тасвирларда пакетни қолдириб кетган йигитнинг юзи ҳам, унинг автомобили рақами ҳам кўринмаган.