Актриса, хонанда ва дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова киноактёр ва режиссёр Азамат Аҳроровга турмушга чиқаётгани ҳақидаги хабарлар “Нотаниш қотил” фильмининг “пиар”и учун қилинганини айтди.
“Азамат Аҳроров билан муносабатларимиз ҳақидаги хабарлар ‘Нотаниш қотил’ фильмимиз учун қилинган ‘пиар’ эди. Ўшанда бу ҳақда айтмаганман. Энди айтаяпман”, — дейди актриса.
“Бу ҳолат сизнинг қўлингизни сўровчилар ва уйингизга келаётган совчиларнинг сонининг камайишига сабаб бўлмадими?” деган саволга Шаҳзода қуйидагича жавоб берди:
“Бу нарса менинг уйимга келаётган совчиларнинг сонига умуман таъсир қилмайди. Совчиларим кўп”.
Эслатиб ўтамиз, бир йил аввал Шаҳзода Муҳаммедованинг Азамат Аҳроровга турмушга чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган, Шаҳзода тўйнинг 2016 йилнинг охири ёки 2017 йилнинг бошларида бўлишини айтиб ўтган эди.