​31 ёшли Ирина Шейк илк маротаба она бўлди

ДУНЁ 11.04.2017, 10:05
Теглар: Мода, Аёл, Она
4083
​31 ёшли Ирина Шейк илк маротаба она бўлди

31 ёшли супермодель Ирина Шейк ва 42 ёшли актёр Брэдли Куперларнинг илк фарзанди дунёга келди, деб хабар берди Deti.mail.ru нашри.

Бола бундан икки ҳафта илгари туғилган бўлса-да, Шейк ва купер унинг туғилганини, жинсини, исмини яшириб келган.

Ирина ва Брэдли тўнғич фарзандларига нима деб исм қўйишларини келишиб олишди. Купер 2011 йилда оламдан ўтган отасининг шарафига ўғил бўлса Чарльз, қиз бўлса Шарлотта (қисқартирганда Чарли бўлади) деб аташга қарор қилди.


Иринанинг ҳомиладор эканлиги декабрь ойида Парижда ўтказилган Victoria's Secret бренди намойишида подиумга чиққанида маълум бўлган эди.


Модель ва актёр 2015 йилнинг апрель ойидан бери бирга яшамоқда. Улар Купернинг Лос-Анжелесдаги данғиллама уйида истиқомат қилишади. Ирина 2015 йилнинг январь ойида беш йил мобайнида учрашиб юрган футболчи Криштиану Роналду билан ажрашган эди. Брэдли илгари актриса Женнифер Эспозитога уйланган бўлиб, улар бор-йўғи 4 ой бирга яшаган. Шундан кейин Купер актрисалар Рене Зеллвегер, Зои Салдана ва британиялик модель Сьюки Уотерхауслар билан учрашган.

Шарҳлар

Навоийлик аёлнинг уйига келган меҳмонлардан бири бошқасини пичоқлади

13.12.2019, 10:00

Жорий йилнинг 5 декабрь куни соат 13:00ларда Навоий шаҳрида яшовчи, 1974 йилда туғилган Л.А. исмли аёлнинг уйига танишлари меҳмонга келади.Улардан бири 1972 йилда туғилган Д.К....
Бухорода онадан 3 нафар фарзанди учун алимент пули ундирилди

12.12.2019, 16:14

Аксарият ҳолларда фарзандлар таъминоти учун оталардан алимент ундирилади. Шундан фарқли ўлароқ бу ижро ишида алимент онадан ундирилди.Ф.Я. Бухоро шаҳрида туғилган И.Ж. билан турмуш қуриб, 3...
Оққўрғонда меҳмонга келган аёл маст ҳолда мезбонни пичоқлаб ўлдирди

12.12.2019, 16:01

Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида мудҳиш воқеа рўй берди, дея хабар берди “Postda”Шу туманда яшовчи фуқаро М.Р. таниши Д.Х.ни ўз уйига таклиф қилади. Улфатчилик авжига чиққан бир пайтда...
Сурхондарё чегарасида тадбиркор аёл божхона ходимини урди

03.12.2019, 11:22

Божхона ходимига аёл киши томонидан қаршилик кўрсатиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.Аниқланишича, Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманидаги "Чумчуқлижар" чегара божхона...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+14° туман
Валюта курси