АсосийShou-biznes

​Шаҳзода Муҳаммедова камералар ишга тушганидан сўнг ҳар куни жарима тўлаётганини маълум қилди

'​Шаҳзода Муҳаммедова камералар ишга тушганидан сўнг ҳар куни жарима тўлаётганини маълум қилди'ning rasmi

Актриса, хонанда ва дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова Тошкент шаҳридаги чорраҳаларда камералар ишга тушганидан кейин ҳар куни 300 минг сўм жарима тўлаётганини маълум қилди.

“Илтимос, ЙҲХБ ходимлари уйимга ҳадеб хат жўнатаверманглар энди! Деярли ҳар куни 300 минг сўм жарима тўлаяпман. Ҳа, айтганча биз вақтинчалик бу уйимиздан кўчиб кетяпмиз бошқа уйга. Кўчадаги светофорга ўрнатилган камераларни кузатаётган акалар, илтимос яхшилаб қаранглар энди. Мен тўхташ чизиғини босганимдан кейин айбимни билиб орқага қайтиб кейин тўғри туриб олаётганимни ҳам ҳисобга олинглар—деб ёзади Шаҳзода Instagram`даги саҳифасида.

Актриса ўз постида шунингдек, камералар томонидан қайд этилаётган қоидабузарликларга белгиланган жарималар ҳам қимматлигини ёзиб қолдирди.

“Шароити оғир инсонлар ҳам борку. Улар нима қилаётган экан. Адолатли жарима белгилансин аҳолига”,—дейди актриса.

Бошқа янгиликлар