Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Саъдуллаева бугун, 12 апрель куни 67 ёшни қарши олди. Шу муносабат билан элимиз ардоғидаги актрисани фарзандлари ва набиралари таъсирли тарзда табриклади.
Соат 00:00 бўлиши билан яъни 12 апрель кириб келиши билан актрисанинг фарзандлари жамулжам бўлишди.
“Бугун менинг фариштам, ҳақиқий ўзбек аёлининг тимсоли, менга ёруғ дунёни ҳадя қилган ягонам, Онажонимнинг таваллуд айёмлари! Онажоним-бебаҳойим, бахтимизга узоқ умр кўринг, ҳеч қачон касал бўлманг, невара, эвара, чевараларни ҳам тўйларини бахтли кунларини кўриб юринг. Адажоним билан қўша қариб, ҳар доим ёнимизда роҳатларда юринглар. Барча дилингизда тугиб қўйган ниятларингиз рўёбга чиқсин. Аллоҳим сизга ҳар доим мададкор бўлсин! Биз сизни севамиз”,—деб ёзади Муқаддас Саъдуллаева онасини табриклаб.
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Гулчеҳра Саъдуллаевани бугунги шодиёна кун билан муборакбод этамиз!