АсосийSport

ЕЧЛ. “Боруссия Д” кутилмаганда “Монако”га таслим бўлди (Видео)

'ЕЧЛ. “Боруссия Д” кутилмаганда “Монако”га таслим бўлди (Видео)'ning rasmi

Европа Чемпионлар лигаси чорак финалида “Боруссия Д” жамоаси ўз майдонида “Монако” футболчиларини қабул қилди.

Голларга бой кечган ўйинда дортмундликлар кутилмаганда 2:3 ҳисобида енгилди. Ғолиблар сафида 19 ёшли Килиан Мбаппе дубль қайд этган бўлса, яна битта голни Бендер ўз дарвозасига йўллаб қўйди.

“Боруссия Д” аъзоларидан Дембеле ва Кагава рақиб дарвозасига гол киритиш уддасидан чиқди.

Боруссия Д – Монако 2:3 (0:2, 2:1)

Голлар: 0:1 – 19 Мбаппе, 0:2 – 35, автогол Бендер, 1:2 – 57 Дембеле, 1:3 – 79 Мбаппе, 2:3 – 84 Кагава.

Боруссия Д – Бюрки, Папастатопулос, Гинтер, Шмельцер (Пулишич, 46), Геррейру, Вайгль, Бендер (Шахин, 46), Кагава, Пишчек, Обамеянг, Дембеле.

Монако – Субашич, Глик, Фабиньо, Ражи, Жемерсон, Лемар, Бернарду Силва (Дирар, 66), Мбаппе, Моутинью, Туре, Фалькао (Жермен, 85).

Огоҳлантиришлар: Папастатопулос (16), Гинтер (40), Жемерсон (46), Лемар (58), Дирар (69), Фабиньо (81), Субашич (87).


Бошқа янгиликлар