АсосийJamiyat

​Тошкентда мактаб ўқувчисини ғайритабиий йўл билан зўрламоқчи бўлган шахс қўлга олинди

'​Тошкентда мактаб ўқувчисини ғайритабиий йўл билан зўрламоқчи бўлган шахс қўлга олинди'ning rasmi

2017 йил 8 апрель куни номаълум шахс кеча соат 20:30 да Учтепа туманида ўзининг Матиз русумли автомобилида машинасига йўловчи сифатида ўтирган мактаб ўқувчиси А.га нисабатан зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усул билан қондириш аломатлари билан аниқланди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ томонидан навбатдаги профилактика куни муносабати билан ўтказилган брифингда маълумот берилди.

Мактаб ўқувчиси А.га нисбатан жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондирмоқчи бўлган вақтида вояга етмаган қиз қаршилик кўрсатиб уни итариб юбориб, автомашинани тарк этган ҳамда атрофдагилардан ёрдам сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзебкистон Республикаси Жиноят Кодексининг 119-модда 4-қисми яъни 14 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан жинсий эхтиёжини ғайритабиий йўл билан қондиришга суиқасд аломати билан жиноий иш қўзғатилди.

Олиб борилган тергов тезкор ҳаракатлар давомида жиноятни Хасан Исаев исмли шахс амалга оширганлиги аниқланди. Унинг бошқарувидаги Матиздан вояга етмаган А.га тегишли бўлган “Нокиа” русумли телефон аппарати аниқланиб, далилий ашё билан қўлга олинди.

Ҳозирда жиноятчи қамоққа олиниб, тергов ишлари амалга оширилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар