Тошкент шаҳрининг Яшнообод туманида етти нафар ҳиндистонлик ва уларга фоҳишалик хизматини кўрсатаётган Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди.
Бу ҳақда навбатдаги “пайшанбалик”да Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев маълум қилди.
Тезкор тадбир давомида аниқланган фоҳишахонада 3 нафар фоҳиша ва 7 нафар ҳиндистонлик қўлга олинган.
Шунингдек ҳафта давомида фоҳишахона сақлаш, қўшмачилик қилиш каби жиноятларни олдини олиш мақсадида, олиб борилган “ОРИЯТ” тадбири давомида жами 30 та ҳолат аниқланди ва Жиноят кодексининг 131-моддаси, яъни фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш аломатлари билан жиноят ишлари қўзғатилди.
Шунингдек 69 нафар шахслар фоҳишалик билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, барчасига нисбатан маъмурий таъсир чоралар кўрилди.