Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг қизи Айшат турмушга чиқди, деб ёзади Tatler.
Нашрнинг маълум қилишича, 18 ёшли Айшатнинг турмуш ўртоғи 19 ёшда. Куёв Қодировнинг вафот этган яқин дўстининг ўғли.
Икки ёш бир-бирига жуда яқин яшасада, тўйдан олдин икки ҳафта бир-бирини танишган.
Рамзан Қодировнинг 12 нафар фарзанди бор.
Ўзининг илк инетрвьюсида Айшат Қодирова ўз истаги билан ҳижобга киргани ва Қуръонни ёд олганини айтиб берди.
“Бунга ишониш қийин, аммо менинг ука-сингилларимнинг ҳаммаси мактабга, спортзалларга ва рақс тўгаракларига қатнашади. Бир дақиқа ҳам бўш вақтимиз йўқ. Биз ҳамма ишимиз идеал бўлиши кераклигини биламиз, сабаби ота-оналаримиз олдидаги мажбуриятларимиз катта”, — дейди Айшат.
Айшатнинг севимли шаҳарлари Макка, Мадина ва Грозный.
Модалар уйидан ташқари унинг яна бир лойиҳаси бор — Paris қандолат уйи.