Ўзбекистон халқ артисти Фарруҳ Зокиров 16 апрель куни 71 ёшни қаршилади. Шу муносабат билан пойтахтдаги ресторанлардан бирида ўзбек шоу бизнеси вакиллари жам бўлиб, устозода санъаткорнинг туғилган кунини нишонлади.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Ҳолиқов, рафиқаси Саида Ҳолиқова, Райҳон Ғаниева турмуш ўртоғи Фарҳод Алимов, хонандалар Тоҳир Содиқов, Абдулла Қурбонов, Фарруҳ Аҳмедов, Карен Ғофуржонов, Акбар Атамуҳаммедов, қизиқчи Шукурулло Исроилов, таниқли телебошловчи Шаҳноза Ғаниева, Нилуфар Сотиболдиева, ВИА “Шарқ” каби санъат вакиллари Фарруҳ Зокировнинг яхши кунида ёнида бўлишди.
Фурсатдан фойдаланиб, “Darakchi.uz” жамоаси номидан Ўзбекистон халқ артисти Фарруҳ Зокировни туғилгани куни билан табриклаймиз ҳамда узоқ умр тилаймиз!