Англия чемпионати 33-тур сўнгги ўйинида “Арсенал” жамоаси меҳмонида “Мидлсбро” футболчилари билан куч синашди.
Мазкур ўйинда “тўпчилар” қийинчилик билан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг 42-дақиқасида Алексис Санчес ҳисобни очган бўлса, 50-дақиқада Альваро Негредо мувозанатни тиклади.
“Арсенал”га 3 очко тақдим қилган гол муаллифи Месут Ўзил бўлди. У 71-дақиқада гол киритишга эришди.
“Мидлсбро” – “Арсенал” – 1:2 (0:1)
Голлар: Негредо 50 – Санчес 42, Ўзил 71
“Мидлсбро”: Гьюзан, Айяла, Фабио (Фрэнд 17), Барраган, Гибсон, Лидбиттер, де Рон (Жестеде 79), Рамирес (Траоре 68), Клэйтон, Даунинг, Негредо.
“Арсенал”: Чех, Холдинг, Монреаль, Паулиста, Косьельни, Рэмзи, Жака, Ўзил (Бельерин 89), Окслейд-Чемберлен, Санчес (Коклен 89), Жиру.
Огоҳлантиришлар: Окслейд-Чемберлен 4, Лидбиттер 7, Паулиста 43, Жестеде 82.