АсосийSport

ЕЧЛ. “Атлетико” “Лестер” билан дуранг ўйнади ва ярим финалга чиқди (Видео)

'ЕЧЛ. “Атлетико” “Лестер” билан дуранг ўйнади ва ярим финалга чиқди (Видео)'ning rasmi

Европа Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб ўйинида “Атлетико Мадрид” клуби сафарда “Лестер” жамоаси меҳмони бўлди.

Тенг курашлар остида кечган ўйида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Бироқ, дастлабки ўйинда “Атлетико” 1:0 ҳисобида зафар қучгани учун айнан Диего Симеоне жамоаси ярим финалга чиқди.

Аввалроқ “Реал” икки ўйин натижасига кўра “Бавария”дан устун келиб, чорак финалга чиққани ҳақида хабар берилганди.

Лестер Сити – Атлетико – 1:1 (0:1)

Голлар: Варди 61 - Ньигес 26

Лестер Сити: Шмейхель, Морган (Амарти 83), Фукс, Симпсон, Беналуан (Чилуэлл 46), Дринкуотер, Ндиди, Олбрайтон, Марез, Окадзаки (Ульоа 46), Варди.

Атлетико: Облак, Годин, Савич, Хуанфран (Эрнандес 56), Луис (Корреа 74), Хименес, Карраско (Торрес 69), Габи, Коке, Ньигес, Гризманн.

Дастлабки учрашув: 0:1

Бошқа янгиликлар