Хонанда Руслан Шарипов “Даракчи” газетасига интервью берди. Интервью жараёнида хонанда келажакдаги режалари ҳақида сўзлаб берди.
“Режаларим жуда кўп. Соғлиғим тиклангач, ижодимни йўлга қўяман. Кимлардир учун эмас, ўзим учун қўшиқ ёзишни истайман. Яқиндагина бир танишим келиб, қўшиқ ёзиб беришимни илтимос қилди. Рад этдим. Унга ҳам “Энди худбин инсонга айланишга аҳд қилдим” дедим. Бу ҳазил эмас, келажагимнинг ҳақиқати. Ростдан ҳам бировларнинг келажагини ўйлашни истамайман. Яна бир мақсадим фарзандларимнинг келажаги. Икки қизимда ҳам иқтидор бор. Камила ҳозир Эстрада ва цирк коллежида таълим оляпти. Овоз имкониятларини эшитиб, хурсанд бўламан. Бир-икки йил ичида у билан шуғулланиб, қизларнинг янги гуруҳини тузишни режалаштирдик. Ўйлайманки, унинг келажаги порлоқ”,—дейди хонанда келажакдаги режалари ҳақида.