Машҳур санъаткорлар ва шахслар номидан сохта аккаунтлар очиб, уларни гўё унинг ўзиникидай бошқариш интернетда кенг тарқалган одатий ҳолатлардан бирига айланган.
Айни кунларда “Истиқлол” санъат саройида ўзининг концерт дастурини тақдим этаётган Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ўзининг клон аккаунтидан огоҳлантирди.
“Диққат! Бу аккаунт клон
Ҳурматли мухлислар! Яна бир бор эслатиб ўтамиз Инстаграммда yulduzusmonova аккаунтининг Юлдуз Усмоновага ҳеч қандай алоқаси йўқ. Фотоматериалларга диққат билан қаралса барчасида сув белгилари ўчирилган. Инстаграмдаги фолловерлар сонига эътибор қилманг, барча шарҳларга сохта Юлдуз Усмонова жавоб қайтаради. Юлдуз Усмоновани расмий тармоқларида санъаткорнинг барча суратларига сув белгилари қўйилган. Бизнинг барча расмий сахифалар бизнинг расмий сайтимизда кўрсатилган.”