АсосийShou-biznes

​Райҳон: Ҳақиқий эркак бу ҳар қандай вазиятда ҳам меҳрибон ва ғамхўр бўлиб қоладиган отадир (Фото)

'​Райҳон: Ҳақиқий эркак бу ҳар қандай вазиятда ҳам меҳрибон ва ғамхўр бўлиб қоладиган отадир (Фото)'ning rasmi

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ва унинг турмуш ўртоғи Фарҳод Алимовларнинг оилавий фотосессия қилгани ҳақида аввалроқ хабар бергандик.

Мазкур фотосуратларда Райҳон ва Фарҳод иккалалари биргаликда ҳамда ўзларига тегишли фарзандлар билан тушишганди. Бу ҳолат эса уларнинг бир-бирларининг фарзандлари билан муносабатлари ҳақида турли миш-мишлар келтириб чиқарганди.

Навбатдаги жойланган суратларда эса улар биргаликда 5 нафар бола, яъни Фарҳод Алимовнинг фарзандлари Омар, Бернара, Латифа ҳамда Райҳоннинг эгизаклари Ислом ва Имронлар тушишган. Бу эса Райҳон ва Фарҳод Алимовларнинг фарзандлар борасидаги турли таҳминларга нуқта қўйди.

Ўзининг ушбу оилавий суратига Райҳон шундай изоҳ ёзиб қолдирган:

“Ҳақиқий эркак бу ҳар қандай вазиятга қарамай меҳрибон ва ғамхўр бўлиб қоладиган отадир. У муаммолари ва қийинчиликларига қарамай биринчи навбатда фарзандлари ҳақида ўйлайди. У фарзандлари ҳеч нарсага муҳтож бўлмасликлари учун қўлидан келганини қилади. Ҳудога минг шукр, мен айнан шундай инсонни учратдим”.

Бошқа янгиликлар