АсосийJamiyat

​Ўзбекистонда 1615 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган

'​Ўзбекистонда 1615  нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган'ning rasmi

Бугунги кунда Ўзбекистонда 1615 нафар уруш ва меҳнат фронти қатнашчилари яшайди.

Бу ҳақда «Нуроний» жамғармаси бош мутахассиси Хулкар Файзуллаева маълумот берди.

Шундан Қорақалпоғистонда 45 нафар, Қашқадарё вилоятида - 120, Бухоро - 87, Хоразм - 85, Андижон - 83.

Президент Қарори билан бу йил уруш қатнашчиларига 2 миллион сўмдан пул мукофоти ҳамда бир қатор имтиёзлар берилиши белгиланди.

14 нафар уруш қатнашчисига янги уй берилди, 174 нафарининг уйлари таъмирланади, 288 нафарига реабилитацион жҳозлар, уй маиший техникалари ҳамда бошқа зарурий нарсалар берилади.

Шунингдек бу йил уруш қатнашчилари «GM Uzbekistan» АЖдан исталган автомобилини навбатсиз харид қилиш учун сертификат билан тақдирланди. Ушбу автомобилларга компания автосервисларида уч йил давомида бепул техник хизмат кўрсатилади.

Ўзбекистонда уруш бошланган йилларда 6,5 миллион киши бўлган бўлса, шулардан 1,5 миллиони урушда қатнашган. 500 мингдан ортиғи уруш майдонларида ҳалок бўлган.

Бошқа янгиликлар