Му5
48

​Лола ўзининг 2002 йилдаги видеосини кўриб қулоқлари ва кўзларига ишона олмагани ҳақида ёзди(Видео)

ШОУ-БИЗНЕС 26.04.2017, 11:52
Теглар: Видео, Лола Йўлдошева
18766
​Лола ўзининг 2002 йилдаги видеосини кўриб қулоқлари ва кўзларига ишона олмагани ҳақида ёзди(Видео)

Хонанда Лола ўзининг Instagram`даги саҳифасига бундан 15 йил аввал “Истиқлол” санъат саройидаги концертда чиқиши акс этган видеодан парча жойлади. “Потерялись” қўшиғини ижро этаётган Лола ўша пайтда 16 ёшда бўлган. Лола 2002 йилдаги ўзбек шоу-бизнеси ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди:

“Келажакка қайтиш...Бу 2002 йилдаги видео! Мен видеони томоша қила туриб, қулоқларим ва кўзларимга ишона олмаяпман. Мен ўшанда 16 ёшда эдим! Мамлакатнинг бош саҳнаси! Менинг қорним очиқ! Кийимим қулоқларимгача йиртиқ! Ва аниқ ифодаланган ўсмирларга хос максимализм! Ва ҳеч ким ўша пайт менга таъна тошини отиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган! Мен ҳозир кийимлардаги очиқлик даражаси ҳақида эмас. Биз ўша вақтда маданиятли жамиятда яшаганмиз! Биламанки, менинг сўзларим ва ушбу ‘шайтоний’ видеодан сўнг(айнан мана шу сўзни мен турли ижтимоий медиа изоҳларида кўп кўраман ва эшитаман) мен танқидларга дучор бўламан.

Бироқ мен анчадан бери мамлакатимиздаги таназзулга юз тутаётган шоу-бизнес учун қайғурмоқдаман. Шунинг учун, рухсатингиз билан фикримни айтиб олсам.

Мен 2002 йилдаги концерт дастурини томоша қилдим. Ва шуни айтаманки, дўстлар бугунги кунда биз нафақат 15 йилга ортда қолдик, балки биз инқирозга юз тутдик ва бизнинг тингловчиларимиз ҳам биз билан бирга.

Бизнинг шоу-бизнесимизда 15 йил аввал бўлган даражага етиш учун биз ҳали кўп ижод қилишимиз керак!

Ўшанда қандай мусиқалар яратардик! Қанча кўп йўналишлар мавжуд бўлиб, ривожланаётган эди. Рок, поп, фолк, хип-хоп, рэп ва ҳар бир ижрочи ўзига хосликка эга эди. Ўша йилларда яратилган ҳар бир қўшиқ ҳозиргача севиб тингланади. Сабаби, ҳамма ижод билан шуғулланар эди! Ҳозир эса ҳамма хонандалар бизнес, тўй-бизнеси билан шуғулланмоқда. Улар ҳақиқий мусиқа яратишдан қўрқишади. Улар одат бўлиб қолган йўналишлардан четга чиқишга қўрқишади.

Чунки, шоу-бизнес дунёсини тўйлар бошқармоқда! Шунинг учун ҳамма тўйбоп қўшиқлар яратмоқда. Радиони ёқасан—битта охири йўқ қўшиқ кун давомида янграйди!

Ўзига ва ўз ишига содиқлар саноқли қолди. Тингловчининг мусиқий дидини ўстиришга интилаётган, жамоатчиликка бераётган нарсасининг мазмуни ҳақида унутиб қўймаган, ўз қўшиқлари билан халқни ортидан бораётган эмас, балки уни бир поғона кўтарадиганлар саноқли. Бу миссия. Ҳозир юза бераётган ҳолат-қайғули. Тўлақонли дидсизлик! Узликсиз давом этаётган ўз-ўзини севиш ва шўхидан бўлсин! Мен мамлакатда амалга оширалаётган ўзгаришларга сидқидилдан ишонаман ва умид қиламанки, биз ўлик нуқтадан олдинга ҳаракатланамиз.

Ўғирланган қўшиқлар, маънавий тушкун клиплар, беҳаё концертлар бўлмайди ва бизнинг маданиятимиз янги, ёрқин рангларга эга бўлади. Ижодкорлик ва жасурлик ғалаба қозонади! Ижод ва муҳаббат!

P.S.Ўзингиздаги санъатни севинг, санъатдаги ўзингизни эмас!”


Шарҳлар

Қашқадарёда ҳайдовчи машинаси билан эвакуаторга ортилди. ИИБ вазиятга изоҳ берди (Видео)

22.11.2019, 17:27

Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати YouTube видеохостингида «Қашқадарёда ЙПХ ходимлари билан катта тортишув. Машина ҳайдовчиси билан эвакуаторга ортилди» сарлавҳаси остида жойлаштирилган видеога муносабат билдирди.Таъкидланишича, мазкур видеодаги  ҳолат...
Чироқчида яна бир айиқ отиб ўлдирилди (Видео)

21.11.2019, 18:21

Қашқадарë вилояти Чироқчи тумани Бешчашма қишлоғида ИЖ русумидаги ов милтиғи билан қўнғир айиқ отиб ўлдирилди. Элтузга юборилган видеода қизил китобга кирган ноëб қўнғир айиқнинг нимталаниб...
Ўртоғини "маньяк" деб атаган шахс аниқланди (Видео)

21.11.2019, 18:04

Сўнгги пайтларда ижтимоиий тармоқларда инсонлар орасида ваҳима уйғотишга қаратилган, “ёш болалар ўлдирилиб, ички аъзолари сотилмоқда”, деган ёлғон хабарлар тарқалди ва кўпчиликнинг баҳс-мунозараларига сабаб бўлди. Бу...
Қочоқларни Европага етказиб берадиган жиноий гуруҳ қўлга олинди (Видео)

19.11.2019, 16:51

Қочоқларни юк машиналарида Европага етказиб берадиган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда Hudud ёшлар информацион дастури хабар берди.