26 апрель куни соат 11:33 да Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБ Марказий диспетчерлик хизматига Тошкент шаҳар Олмазор тумани “Татарский поворот” ва “Чуқурсой” кўчалари кесишувида жойлашган “Black Door” МЧЖга қарашли мебель ишлаб чиқариш цехи ёнаётганлиги ҳақида хабар келиб тушди.
Кўрсатилган манзилга соат 11:43 да 4 та жанговар ёнғин ўчириш бўлинмалари ёнғин содир бўлган манзилга етиб борди.
Ёнғин ҳудуди очиқ аланга билан ёнаётгани маълум бўлган.
Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан берилган маълумотларга кўра, ёнғин катта майдонга тарқалганлиги инобатга олиниб, қўшимча равишда яна 5 та, жами бўлиб 9 та жанговар ёнғин ўчириш бўлинмалари юборилди.
Тезкор чора-тадбирлар натижасида ёнғин соат 12:24 да тўлиқ бартараф этилди.
Ёнғин оқибатида “Black Door” МЧЖга қарашли мебель ишлаб чиқариш цехи ва жиҳозлари жами бўлиб 300 кв.метр майдон ёниб кетган.
Айни дамда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.