my5

​Ўзбекистонда Кинематографияни ривожлантириш Маркази иш бошлади

ЖАМИЯТ 28.04.2017, 11:49
Теглар: Кино, Тошкент
3146
​Ўзбекистонда Кинематографияни ривожлантириш Маркази иш бошлади

Мамлакатимизда кинематография соҳасини янада ривожлантиришга кўмаклашиш, соҳада фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятига амалий ёрдам кўрсатиш, ёш киноижодкорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг имкониятларини рўёбга чиқаришга амалий ёрдам бериш мақсадида янги Марказ ўз ишини бошлади.

Кинематографияни ривожлантириш маркази юқорида кўрсатилган бир қатор ижтимоий мақсад ва вазифаларни амалга оширишни кўзлаган ҳолда ННТ сифатида таъсис этилиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Марказнинг тантанали очилиш маросими 3 май куни бўлиб ўтади. Очилиш маросимида кино арбоблари, кино танқидчилар, актёр ва актрисалар ҳамда ОАВ ходимлари иштирокида матбуот анжумани ҳам бўлиб ўтади.

Марказ Тошкент шаҳар Муқимий кўчаси 8 уйда жойлашган.

Дарвоқе, Марказ аллақачон кинематография соҳасига ўзининг ҳиссасини қўшишни бошлаб юборган. Ўзбекистонлик талаба Мухлиса Азизова томонидан суратга олинган ишчи номи «У» («Она») бўлган фильмида россиялик таниқли кино ва театр актёри, режиссёр, «Бригада», «Жмурки», «Остров» каби сериал ва фильмларда бош қаҳрамон образини яратган Дмитрий Дюжевнинг иштирокини таъминлаган.

Марказ матбуот хизмати томонидан Darakchi.uz таҳририятига қуйидаги фотосуратлар тақдим этилди.







Шарҳлар

Янги фильм — Aнжелина Жоли ёвуз малика ролида (фото ва видео)

03.12.2020, 20:22

"Питер Пен ва Алисия мўъжизалар мамлакатида" (Қайтиш) фильмининг суратга олиш ишлари икки йил олдин тугаганлигига қарамай намойиш этилмаётган эди. Сабаби шу вақт ичида Бренд Чепман...
Тошкентда оммавий қабуллар ҳафталиги бошланди

25.11.2020, 22:56

Президент Халқ қабулхоналарининг Тошкент шаҳрида ўтказаётган оммавий қабуллар ҳафталиги қизғин мулоқотлар билан бошланди. Ҳафталикнинг илк кунида пойтахтимизнинг барча туманидаги Халқ қабулхоналари секторлар раҳбарлари, ҳудудий бошқарма...
Тошкентда фуқарога 80 млн. маънавий зарар ундириб берилди

10.11.2020, 11:24

Бюронинг Чилонзор туман бўлими томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 11.07.2019 йил кунидаги ижро варақасига асосан, қарздор Тошкент шаҳар Молия Бош бошқармасидан ундирувчи...
Хитойда ишлаб чиқилган вакцина Тошкентга олиб келинди

09.11.2020, 09:38

Коронавирусга қарши вакцина синовининг учинчи босқичини Ўзбекистонда ўтказишни ташкил этиш борасида 7 ноябрь куни ўтказилган учрашувда Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Хитой вакцинаси Тошкентга олиб...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+4° туман
Валюта курси
10427.38
USD 12.52
12473.23
EUR 128.5
137.48
RUB 0.79