АсосийJamiyat

​“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖнинг виртуал қабулхонаси очилди

'​“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖнинг виртуал қабулхонаси очилди'ning rasmi

“Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамияти Бош директорининг виртуал қабулхонаси иш бошлади.

Виртуал қабулхона “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш ҳамда йўловчиларнинг таклиф ва мулоҳазаларини ўрганиш, хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш мақсадида ташкил этилди. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Эндиликда фуқаролар ўз таклиф ва мулоҳазалари билан uzrailpass.uz сайти орқали мурожаатларни тўғридан-тўғри юборишлари ёки (+998 71) 299-94-50 ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар