АсосийJamiyat

​Ўзбекистонда янги телеканал иш бошлади

'​Ўзбекистонда янги телеканал иш бошлади'ning rasmi

1 майдан Ўзбекистонда янги телеканал ўз фаолиятини бошлади. Аввалроқ тест режимида намойиш этилаётган «Caravan TV» ўзининг тўлиқ дастурларини эфирга узатмоқда.

Телеканал кўрсатувлари бутун республика бўйлаб рус ва ўзбек тилларида намойиш этилади.

Телеканал ижодкорларининг маълум қилишларича, айни дамда 10 дан ортиқ лойиҳалар тайёрланган бўлиб, улар Ўзбекистоннинг ва дунёнинг турли мамлакатлари туристик салоҳиятини ўз ичига олади. Телеканални ташкил этишдан мақсад Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини оширишдан иборат.

Лойиҳалар орасида “Санъат ва саёҳат”, “Cover version bаttle”, “Caravan music”, “Саёҳатдан сўнг”, “Супер 5”, “Говорят” ҳамда “Танцы на белом” кўрсатувлари мавжуд.

Телеканалнинг тантанали очилиш маросими жорий йилнинг 15-16 май кунлари Тошкент ва Самарқандда “Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” мавзуида ўтказиладиган икки кунлик халқаро илмий-маданий конгресс доирасида ўтказилади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар