my5

​“Ўзбеккино” мажбуриятларига совуққонлик билан қараган раҳбарларга жиддий интизомий чоралар кўрди

ЖАМИЯТ 04.05.2017, 13:46
Теглар: Кино, Фильм
2416
​“Ўзбеккино” мажбуриятларига совуққонлик билан қараган раҳбарларга жиддий интизомий чоралар кўрди

Куни кеча “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг 2017 йил 1 чоракдаги фаолияти якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Агентлик Бош директори Атабек Мусаев раислигида ўтган йиғилишда Вазирлар Маҳкамаси масъул ходимлари, тизимдаги корхона-ташкилотлар ва ҳудудий бўлимларнинг раҳбарлари қатнашишди.

Йиғилишда муаммо ва камчиликларни агентлик тизимида кечиктирмасдан ва тезкор бартараф этиш, ижро интизомига сўзсиз риоя қилиш борасидаги вазифалар белгилаб олинди. Ўз лавозим мажбуриятларига совуққонлик билан қараган, ижро интизомига риоя қилиш борасида камчиликларга мунтазам йўл қўйган, жойларда давлат филмларининг тарғиботини амалга ошириш, аҳолига кинонамойишларни ташкил қилиш ишларига сидқидилган ёндашмаган бир қатор масъул раҳбарларга нисбатан жиддий интизомий чоралар кўрилди.

Шунингдек, мамлакатимизда кинематография санъатини ривожлантириш бўйича қўшимча чоралар кўриш, ишлаб чиқарилаётган филмларнинг бадиий-ғоявий савиясини ошириш, жойларда кинонамойишларни ташкил қилиш, “Ўзбекфилм” АЖ ва “Илмий-оммабоп ва ҳужжатли филмлар киностудияси” МЧЖнинг бино-иншоотларини реконструкция ва модернизация қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларни жадаллаштириш каби устувор вазифалар келишиб олинди.

Ҳисобот даврида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги Фармони билан тасдиқланган Ҳаракатлар стратегиясининг 254-бандига асосан “Ўзбекистон Республикасида кинематография санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда тегишли вазирлик-идоралар билан келишилгани ҳамда кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилгани айтиб ўтилди.

Ушбу қарорга асосан агентлик ва унинг ҳудудий бўлимларининг янгиланган тузилмаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида миллий кинематография санъатини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш, “Ўзбекфилм” акциядорлик жамияти ва “Илмий-оммабоп ва ҳужжатли филмлар киностудияси” масъулияти чекланган жамиятини “Ўзбекфилм” ва “Ҳужжатли филмлар киностудияси” давлат унитар корхоналарига айлантириш, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги қошида Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармасини ташкил қилиш каби бир қатор вазифаларни белгилаб қўйиш назарда тутилган.

Шарҳлар

Янги фильм — Aнжелина Жоли ёвуз малика ролида (фото ва видео)

03.12.2020, 20:22

"Питер Пен ва Алисия мўъжизалар мамлакатида" (Қайтиш) фильмининг суратга олиш ишлари икки йил олдин тугаганлигига қарамай намойиш этилмаётган эди. Сабаби шу вақт ичида Бренд Чепман...
Ўзбекистонда кино прокати ривожлантирилади

01.11.2019, 09:57

Кеча, 31 октябрь куни "Ўзбеккино" Миллий агентлигида Вазирлар Маҳкамасининг давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқарилган бадиий фильмларнинг рекламаси ҳамда телевидение, радио ва Интернет тармоқларидаги пиар-компанияси ташкил этиш...
Эргаш МЎМИНОВ: “Мени ҳануз “Масхарабоз” деб чақиришади

18.10.2019, 16:41

1970 йилда суратга олинган “Ҳинд киноси отаси” Раж Капурнинг “Менинг исмим — Масхарабоз фильми” ва масхарабозРажу образи кўп йиллар ўзбек томошабинларининг қалбини эгаллаб келди. Мустақилликнинг...
​ЖАҲОНГИР АҲМЕДОВ: “МEН” БОШҚА ИЖОДКОРЛАРНИ ТАН ОЛМАЙМАН!”

20.10.2017, 15:25

Кинорежиссёр Жаҳонгир Аҳмедов ўзбек киноси ва киноижодкорларга оид танқидий фикр-мулоҳазалари билан бўлишди. Жаҳонгир Аҳмедов ўзининг "Инстаграм"даги саҳифасида бугун кинода фаолияти юритаётган ижодкорларнинг аксарияти ўзини ўйлаб...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+4° туман
Валюта курси
10427.38
USD 12.52
12473.23
EUR 128.5
137.48
RUB 0.79