АсосийShou-biznes

​Равшан Комилов ҳаётида рўй берган жудолик сабаб ижодда танаффус қилгани ҳақида гапирди

'​Равшан Комилов ҳаётида рўй берган жудолик сабаб ижодда танаффус қилгани ҳақида гапирди'ning rasmi

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Комилов “Даракчи” газетасига интервью берди. Интервью жараёнида хонанда ижодида кузатилган танаффус сабабларига тўхталди.

“Бугунги суҳбатни бироз тушкун кайфиятда бошлаш ниятим йўқ эди. Бироқ вазият шуни тақазо этаяпти. Ҳар бир инсон яхши-ёмон кунларни бошдан ўтказади. Бундан бироз вақт олдин оиламизда бироз нохушлик рўй берди. Биз учун қадрли ва меҳрибон синглимизни ерга қўйдик. Аллоҳнинг иродаси. Тўғри, бундай вазиятларда ҳам кулиб саҳнага чиққан устозларимиз ҳақида кўп эшитганмиз. Аммо бу мени қўлимдан келмади. Тушкунликка тушиб қолдик. Онам ва яқинларимнинг кўнглидан ўтиб, кунда, кунора телевизорда чиқишим нотўғри, деб билдим. Шунинг учун бироз вақт кўринмадим. Ҳатто интервьюлар ҳам бекор бўлди. Орадан вақт ўтди, санъатимни қадрлаб, бугун яна суҳбатга таклиф этганингиздан хурсандман”,—дейди Равшан Комилов.

Равшан Комилов билан тўлиқ интервьюни “Даракчи” газетасининг эртага, 11 майда сотувга чиқадиган 19-сонида ўқишингиз мумкин.

Бошқа янгиликлар