13

​Гулчеҳра Жамилова: “Яна маҳаллада дув-дув гап” енгил-елпи фильм бўлиши мумкин эмас” (Видео)

ШОУ-БИЗНЕС 10.05.2017, 12:19
Теглар: Видео, Фото, Актриса, Фильм, ​Гулчеҳра Жамилова
4653
​Гулчеҳра Жамилова: “Яна маҳаллада дув-дув гап” енгил-елпи фильм бўлиши мумкин эмас” (Видео)

“Шуҳрат” медали, “Эл-юрт ҳурмати” ордени ва ўнлаб халқаро кинофестивалларда бош мукофот соҳиби бўлган режиссёр Шуҳрат Аббосов “Dono Productions” кинокомпанияси томонидан суратга олинган “Яна маҳаллада дув-дув гап” фильмига режиссёрлик қилгани ҳақида аввалроқ хабар бергандик.

Ўзбекистон халқ артисти Гулчеҳра Жамилова Darakchi.uz нашри билан кинокартина ҳақидаги таасуротларини ўртоқлашди.

“Яна маҳаллада дув-дув гап фильмида буви образини яратдим. Фильмга Шуҳрат Аббосов қўл урганларини билиб, ҳеч иккиланмай таклифни қабул қилдим. Шуҳрат Аббосов Ўзбекистон кино санъатида катта шов-шувларга сабаб бўлган режиссёрлардан бири. Кинога кириб келишимга ҳам шу инсон сабабчи бўлган.

“Маҳаллада дув-дув гап”нинг давомини муаллифнинг ўзлари олганликлари нур устига аъло нур бўлди. Узоқ ёзилган сценарий, пухта олинган саҳналар, аминманки, фильм ўз томошабин кўнглидан алоҳида жой эгаллайди.

Бироқ фильмни “Маҳаллада дув-дув гапнинг” давоми деб тушуниш керакмас, сабаби ўзим билан суҳбатда бўлган аксарият мухлислар айнан шундай деб билишяпти ҳамда унда илк фильмнинг фарзандлари тақдири намойиш этилишини кутишаётганини англадим. Томошабин ўзини фильмнинг мантиқий давомини кўришга тайёрламаслиги керак, “Маҳаллада дув-дув гап” бу классик асар, санъатимиз дурдонаси бўлиб қолади.

“Яна маҳаллада дув-дув гап”да ўзгача мавзу, мутлақо бошқа давр, ўзга дунёқарашга эга одамларнинг тақдири намойиш этилади.

Фильмни сериал қилиш режаси ҳақида ҳам эшитдим.

Томошабинни диди ва дунё қараши ҳар хил, шу сабабли ҳаққоний баҳони фақат улар беради. Ўзим ҳам фильмни интизорлик билан кутяпман. Фильмни ўз ишининг ҳақиқий устаси олган экан, уни салмоқли фильм бўлишига ишонаман.

Шуҳрат Аббосовнинг ўз қалами бор, жуда катта маданият ва маҳоратга эга инсон, шу сабабли “Яна маҳаллада дув-дув гап” енгил-елпи фильм бўлиши мумкин эмас!”

Айни дамда фильм бадиий кенгашга топширилган, премьерага ҳам оз фурсатлар қолмоқда.







Шарҳлар

Самарқанддаги “BestTravel” сайёҳлик компанияси Дубайдаги ватандошларимизга беғараз ёрдам кўрсатмоқда (Фото)

03.04.2020, 16:44

Самарқанддаги "BestTravel" сайёҳлик компанияси жамоаси ҳамда волонтёрлар билан ҳамкорликда ҳозирги пайтда юзага келган вазият туфайли Дубайдан ўз ватанига қайтиб кела олмаган Ўзбекистон фуқароларига 10 кун...
Самарқандда юк машинасини таксига айлантирган ҳайдовчи ушланди (Видео)

03.04.2020, 16:01

Хабарингиз бор, республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, вилоятлар ўртасидаги қатнов, хусусан, одам ташиш ҳайдовчиларга тақиқланган, аммо айрим уддабурон ҳайдовчилар бунинг ҳам йўлини топишибди. Самарқандда Тошкентдан...
14 кунлик тиббий кузатувда бўлган 250 нафар юртдошларимизда Коронавирус аниқланмади, уларга уйларига қайтишга рухсат берилди

03.04.2020, 15:43

COVID-19 Коронавирус инфекцияси мамлакатимизга кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида бир гуруҳ ватандошларимиз хориждан қайтарилмоқда. Хусусан, “УФА-Андижон” 372-сонли поездида Россиянинг Москва, Оренбург, Санкт-Петербург ва...
“Илҳақ”: Суратга олиш жараёни тугади, аммо фильм устида ишлаш давом этмоқда (Видео)

03.04.2020, 15:07

“Илҳақ” фильмининг ижодкорлари суратга олиш жараёнини якунлаб, фильмни яратишнинг навбатдаги босқичига ўтдилар.Айни пайтда Иккинчи Жаҳон урушида бешта ўғлини йўқотган она - Зулфия Зокированинг фожиали тақдирига...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+16° ясно
Валюта курси