“Даракчи” газетасининг “10 қалтис савол” лойиҳасининг навбатдаги меҳмони хонанда Абдулла Қурбонов.
Хонанда қалтис саволларга жавоб берар экан, бундан бир неча йил аввал бир ўлимдан қолгани ҳақида гапирди.
“Отимни ўлишини билганимда, бир қоп кепакка алмашган бўлардим”, дейишган. Бошимга тушган синов ҳақида ҳам ‘Беайб Парвардигор, ҳар бандада бир айб бор. Мени айбим тўқлигимдир, тўқлигимдан шўхлигимдир’ мисрали қўшиқ ҳозирлаяпман. Бир ёмоннинг яхшиси бор. 2013 йил чет элда яшайдиган дўстим Жалолиддин билан қўнғироқлашдим, октябрда икковимиз оиламиз билан бир ой кемада сайр қилишга келишдик. Рафиқам, тўрт фарзандимни олиб, Флоридадаги Диснейлендга олиб боришни ҳам режа қилиб, бир йилга виза олдик. Лекин 27 август тарих зарварақларида эмас, юрагимда ўчмас доғ бўлиб қолди. Ўша санада менга нисбатан жиноий иш очилиб, чет элга боролмаганмиз...Радиода эса биз сайр қилишни режа қилган кема ҳалокатга учраганини эшитдим, оилам билан бир ўлимдан қолганман-да”—дейди Абдулла Қурбонов.
“10 қалтис савол” лойиҳасининг тўлиқ талқинини “Даракчи” газетасининг 11 май куни сотувга чиқадиган янги сонида ўқишингиз мумкин.