Ўзбек болалар адабиёти ривожига муносиб ҳисса қўшган шоир Турсунбой Адашбоев 78 ёшда вафот этди.
Маълумот учун, Турсунбой Адашбоев 1939 йил 1 январда Ўш вилояти, Олабуқа туманидаги Сафед Булон қишлоғида туғилган. ТошДУни ҳамда Москвадаги Жаҳон адабиёти институтини битирган (1962). Илк шеърлар тўплами — «Камолнинг олмаси» (1964). «Биз саёҳатчилар» (1966), «Олатовлик бўламан», «Арслонбоб шаршараси» (1969), «Сурнай» (1970), «Нур дарё» (1975), «Гулдаста» (1968), «Олатоғ-лолатоғ» (1978), «Оқбўра тўлқинлари», «Совға», «Арслонбоб афсонаси» (1988), «Сичқоннинг орзуси», «Уч бўталоқ ва сирли қовоқ» (1990), «Орзуларим — қўш қанотим» (2003), «Олтин ёлли тулпор қиссаси» (2003, эртаклар) каби тўпламлари нашр этилган. Уолтер Дэ Ламер, К. Чуковский, С. Маршак, Л. Бриедис каби шоирларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган.