Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков мухлисларига совға ҳозирламоқда.
У ўзининг Нодир Умаров мусиқаси, Ботиржон Эргашов сўзи билан куйланган “Мангуберди” таронасига клип суратга олмоқда. Одатда Назарбеков тароналарига жуда кам видеоклип суратга олдиради, айни шу сабабдан буни том маънода мухлисларга совға десак муболаға бўлмайди.
Хонанданинг янги ижод маҳсули буюк саркарда, қатъиятли ва иродали шахс, рақибларининг ўзи мардлигига тан берган инсон Жалолиддин Мангуберди сиймосига бағишланган. Клип “9999” студияси томонидан суратга олинмоқда. Айни кунларда клип олиш ишлари айни авжида. Клип олиш учун махсус декорациялар қурилди.
Видеоклипда Чингизхон ролини қорақалпоғистонлик хонанда Махет Ўтемуратов ижро этган.
Тасвирга олиш жараёнидан фотолавҳаларни сайтимизда кўршингиз мумкин.
06.02.2021, 16:38
Фарғонада ташкил этилган мақом мактаби миллий қадриятларимизга ҳамоҳанг ушбу санъат турини изчил давом эттирувчи янги авлодни тарбиялашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Бу йил умумтаълим мактабларининг...01.02.2021, 23:36
Аввал хабар қилганимиздек, Туркия маданият ва туризм вазирлиги томонидан ўзбекистонлик журналист ва блогерлар учун Истанбул, Анталия ва Каппадокия шаҳарларига «Пандемия шароитида туризм» лойиҳаси доирасида навбатдаги...31.01.2021, 02:50
Аввал хабар қилганимиздек, Туркия маданият ва туризм вазирлиги томонидан ўзбекистонлик журналист ва блогерлар учун Истанбул, Анталия ва Каппадокия шаҳарларига «Пандемия шароитида туризм» лойиҳаси доирасида навбатдаги...29.01.2021, 02:07
Аввал хабар қилганимиздек, Туркия маданият ва туризм вазирлиги томонидан ўзбекистонлик журналист ва блогерлар учун Истанбул, Анталия ва Каппадокия шаҳарларига навбатдаги саёҳат уюштирилди. Айни пайтда биз...