my5

​Шавкат Мирзиёев Араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этди

ЖАМИЯТ 23.05.2017, 11:16
Теглар: Ўзбекистон, АҚШ, Саудия Арабистони
2300
​Шавкат Мирзиёев Араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 май куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган Араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этди.

Саммитда Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар давлат раҳбарлари ва АҚШ Президенти, БМТ, Араб давлатлари лигаси, Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлиги кенгаши бош котиблари қатнашди, деб ёзади ЎзА.

Форумни Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд очди.

Мазкур форум экстремизм ва терроризмга қарши курашиш, бағрикенглик ғояларини илгари суриш, хавфсизлик, барқарорлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига бағишланди.

Ўзбекистон айни пайтда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашига раислик қилмоқда. 2016 йил кузида Тошкентда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси бўлиб ўтди. Унда Президентимиз Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаб, маърифат ва таълим башарият тараққиёти ва фаровонлигининг асосий омилларидан бири эканини алоҳида қайд этди.

Шарҳлар

Freedom House интернет эркинлиги рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон нечинчи ўринда?

17.10.2020, 15:59

Freedom House интернет эркинлигига оид анъанавий йиллик ҳисоботини эълон қилди. Унда Ўзбекистон 100 баллдан 27 балл тўплаб, 65 давлат ичидан 57-ўринда қайд этилган.Тадқиқотчилар интернетдаги эркинликка...
COVID-19: БАА Ўзбекистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини юборди

15.10.2020, 22:26

Гуманитар юк таркибига сунъий нафас олдириш жиҳозлари, кислород концентраторлари, ПЗР-лабораториялари ва экспресс тест-тизимлар ҳамда ёрдамчи тиббий асбоб-ускуналар киритилган.Бирлашган Араб Амирликлари Ўзбекистонга COVID-19 га қарши курашиш...
Ўзбекистонда масжидлар сони 2076 тага етди

02.10.2020, 23:08

Ўзбекистонда масжидлар сони 2076 тага етди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати маълум қилди.Манбанинг маълум қилишича, жорий йилнинг Бухоро вилояти Адлия бошқармаси томонидан...
Чехияга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари учун муҳим ҳабар эълон қилинди

02.10.2020, 23:00

Чехияга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатигаЎзбекистоннинг Германия Федератив Республикасидаги Элчихонаси берган маълумотга кўра, Чехия Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳимоя чоралари тўғрисидаги қарори билан 2020 йилнинг...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+19° дымка
Валюта курси
10371.76
USD 7.28
12153.63
EUR -101.33
133.19
RUB -1.84