​«Болажонлар-ширинтойлар» мода фестивали бошланди

ЖАМИЯТ 30.05.2017, 10:48
Теглар: Мода, Бола
3155
​«Болажонлар-ширинтойлар» мода фестивали бошланди

Пойтахтимизда «Болажонлар-ширинтойлар» болалар мода фестивали бошланди.

“Осиё рамзи” Ўзбекистон дизайнерлар ва модельерлар уюшмаси ташаббуси билан ташкил этилган фестивалда маҳоратли ижодкорлар, ёш дизайнерлар, болалар ижодиёти марказлари, мамлакатимиздаги қатор мода мактабларининг вакиллари қатнашмоқда, деб ёзади ЎзА.

– Фестивалнинг биринчи кунида мамлакатимизнинг кийим-кечак тайёрлашга ихтисослашган етакчи корхоналари болалар ва ўсмирларга мўлжалланган, замонавий тенденция ва миллий анъаналаримизни ўзида мужассам этган ранг-баранг ва бежирим либослар коллекциясини кенг омма эътиборига ҳавола этмоқда, – дейди «Осиё рамзи» Ўзбекистон дизайнерлар ва модельерлар уюшмаси бошқаруви раиси Ҳолида Комилова. – Бу эса 18 йилдан буён ўтказиб келинаётган фестиваль тарихидаги ўзига хос янгилик бўлиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 21 декабрдаги «2017-2019 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги қарори доирасида олиб борилаётган тизимли ишлар маҳсулидир.

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига қадар давом этадиган фестивалда қатор тадбирларни ўтказиш режалаштирилган. Уларда мамлакатимиз дизайнерлари яратган 450 янги кийим-бош тўплами ҳавола этилади. Янги либос намуналарини «Тантана», «Fashion Lab» ижодий студиялари, «Колибри» арт-бюроси ва «Олтин қанот» мактабининг 2,5 ёшдан 13 ёшгача бўлган 220 нафар ёш модельери намойиш этади.

Шарҳлар

ЛИВИЯЛИК ЭРКАК ҲАММА ЮЗ ЎГИРГАН, БЕДАВО ДАРДГА ЧАЛИНГАН 80 НАФАР БОЛАНИ АСРАБ ОЛДИ

12.07.2017, 12:30

Калифорнияда яшовчи 62 ёшли ливиялик Муҳаммад Бзик 20 йил мобайнида бедаво дардга чалинган 80 нафар болани боқиб олди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Муҳаммаднинг сўзларига қараганда,...
​ОЛМАОТА ПОЛИЦИЯСИ БОЛАНИ ЮКХОНАГА ЖОЙЛАШТИРГАН МАШИНА ҲАЙДОВЧИСИНИ ЖАЗОЛАДИ

12.07.2017, 11:19

Олмаота полицияси болани юкхонага жойлаштирган машина ҳайдовчисини қидирмоқда, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Нашрнинг хабар беришича, болани машина юкхонасига жойлаштирган "Фольксваген" автомашинаси ҳайдовчиси қонунбузарликка йўл қўйгани...
​ИТАЛИЯЛИКЛАР ОСТОНА ШАҲРИДА ЎТКАЗИЛГАН EXPO-2017 КЎРГАЗМАСИДА 2 ЁШЛИ БОЛАНИ УНУТИБ ҚОЛДИРИШДИ

12.07.2017, 09:53

Чет эллик оила Остона шаҳрида ўтказилган EXPO-2017 кўргазмаси ҳудудида 2 ёшли болани унутиб қолдиришди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Эр-хотин кўргазмадан чиқиб кетгандан кейин болани унутиб...
​ТЎЛОВИ € 100 000 БЎЛГАН ДУНЁНИНГ ЭНГ ҚИММАТ МАКТАБИ ЎҚУВЧИЛАРИ ҚАНДАЙ ЯШАШАДИ

11.07.2017, 14:32

Доим бой одамлар қандай яшашини кузатиш қизиқарли. AdMe.ru Institut Le Rosey мактабига саёҳатга чорлади. Institut Le Rosey — Швейцарияда жойлашган қадимий мактаблардан бири. Уни «қироллик...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+12° туман
Валюта курси