“Манчестер Юнайтед” жамоаси “Интер” ярим ҳимоячиси Иван Перишични сотиб олиш фикридан қайтмаяпти. Бу ҳақда Football Italia нашри маълум қилмоқда.
Маълумотларга кўра, манкунианлар хорватиялик футболчи учун “Интер” сўраётган 55 миллион еврони беришга тайёр. Аввалроқ “МЮ” 40 миллион таклиф қилганди, аммо миланликлар айнан 55 миллион евро сўраган.
Якунига етган мавсумда Иван Перишич А Серия доирасида 36 ўйинда иштирок этиб, 11 та гол ва 10 та голли пасга муаллифлик қилган.