my5

​Алишер Файз бу гал Ирода Исмоиловани танлади (Фото ва видео)

ШОУ-БИЗНЕС 12.06.2017, 14:03
Теглар: Хонанда, Видео, Клип, Фото, ​Алишер Файз
11003
​Алишер Файз бу гал Ирода Исмоиловани танлади (Фото ва видео)

Жорий йилнинг май ойида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз ўзининг “Кўнглим сенда” деб номланган яккахон концерт дастурини тақдим этгани ҳақида аввал хабар бергандик. Ижодининг 12 йиллиги ва 10-юбилей концерти ҳам одатдагидай ноодатий мавзуларга бой бўлди.

Ана шу концерт дастурига узвий равишда хонанда бир йўла иккита қўшиғига клип ҳам суратга олди.

Янги видеолар ҳақида батафсил маълумот олиш учун хонанданинг ўзи билан боғландик:

Алишер ФАЙЗ, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист: — Концертдан кейин клип суратга олиш ишимизнинг кетма-кетлигидаги бир бўлаги. Бу йил концертда куйланган Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо қаламига мансуб “Камми?” қўшиғи ҳаётийлиги билан рости ижодий жамоамизга ҳам манзур келган. Қолаверса, қўшиқларни мухлисларга тақдим қилишдаги кетма-кетликда турфа хилликка ҳам эътибор бериш мақсадида шўх қўшиқлардан чекиниб, сокин қўшиққа клип олишга қарор қилдик. Очиғи, бу қўшиқ 3-4 йилдан буён репертуарга кирмаётганди. Боиси гоҳида баъзи қўшиқларимни репертуардан қизғонаман. “Агар ҳозир рўйхатга қўшсам, концерт орасида бошқа қўшиқлар билан бирга ўтиб кетиб қолса-чи?” деган фикр бўлади. Шу боис айрим қўшиқлар вақти келибгина мухлисларга тақдим қилинади. “Камми?” қўшиғини клипи билан тақдим қилишни истаганим учун ҳам асраб юргандим. Шунча вақт кутилганига яраша мухлислар томонидан натижа ҳам ижобий бўлишини истайман. Фурсатдан фойдаланиб, қўшиқнинг шеър муаллифи Иқбол Мирзо, бастакор Фазлиддин Рахмонов, клип режиссёри Мирмақсуд Охунов, тасвирчи Музаффар Юсупов, раққоса Ирода Исмоилова, умуман суратга олишда меҳнати сингганлар ва ижодий жамоамга миннатдорчилик билдираман! Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзонинг ижодига илк бор мурожаат қилишимиз эмас. Бундан кейин ҳам бир қарашда содда, лекин ҳаётий, юракнинг туб-тубига етиб борадиган мавзулардаги шеърларини қўшиқ қилиш истагим бор.

— Концертда бу қўшиққа раққоса Паризода рақс тушганди. Клипга эса раққосса Ирода Исмоилова таклиф қилинибди?

— Бу ҳам хилма-хилликка ҳаракат. Масалан, “Хай-хай” қўшиғимни ҳам икки хил талқинда мухлисларга ҳавола қилгандик. Баъзи мухлислар биринчи, бошқалари иккинчи талқини ёқтиради. Клип эса иккинчи талқинига суратга олинган. Шу маънода, концертда рақсини Паризода, клипда Ирода Исмоилова ижро этди. Шахсан ўзим Иродани ҳам инсон, ҳам санъаткор сифатида жуда ҳурмат қиламан. Ўтган йилги коцертдан бошлаб, дастурда Иродага атаб алоҳида чиқиш ажратилган. Ва доим “Устозлар ўтган шу саҳнада халқимиз учун сиз билан бирга ижод қилганимдан хурсандман!” дея таъкидлайман. Чиндан ҳам Ироданинг маҳоратига тан бераман!

— Бир неча йил аввал куйланган она ҳақидаги “Илтижо” қўшиғига ҳам клип суратга олинди...

— Кўпчилик ҳамкасбларим фикримга қўшилса керак, клипи билан тақдим қиладиган аксарият қўшиқлар концерт репетуарида қолиб кетади. Мухлислар “Янги қўшиқ ёзяпсизми?” деб сўрашади. Шахсий фикрим, қўшиқлар янги-эскига эмас, яхши-ёмонга бўлинади. Клип суратга олиш учун янги қўшиқ бўлиш шарт эмас. Эътибор берсак, она ҳақидаги бирорта қўшиғимга клип суратга олиб, мухлисларга ҳавола қилмаган эканмиз. Бу ҳолат ўзимни ҳам хайрон қолдирарди. Лекин концерт дастурида бу мавзудаги қўшиқларга алоҳида урғу берилади. Мухлислардан ҳам илиқ фикрлар эшитамиз. Шу боис мухлисларимизга дўстона эслатма сифатида Хушнуд Дарвеш сўзи, Нодир Умаров мусиқаси билан куйланган айнан она ҳақидаги “Илтижо” қўшиғига клип суратга олдик.


Алишер Файзнинг “Камми?” таронасига клип суратга олиш жараёнидан фото ва видео лавҳалар:







Алишер Файзнинг “Илтижо” таронасига клип суратга олиш жараёнидан фото ва видео лавҳалар:







Фото ва видеолар муаллифи Ислом РЎЗИЕВ

Шарҳлар

Хонанда Каниза коронавирусга чалинганини маълум қилди (Видео)

17.07.2020, 13:35

Ижтимоий тармоқларда хонанда Канизанинг коронавирусга чалингани ҳақида гапирган видеолавҳа тарқалди.Унда Каниза короновирусга чалинганига саккиз кун бўлганлигини, аҳволи борган сари ёмонлашаётганини, неча маротаба қўнғироқ қилаётганига қарамай,...
Ўртасарой карантин зонасидагилар оч ҳолатда ушлаб турилганликларини айтишмоқда (Видео)

09.07.2020, 15:16

Ижтимоий тармоқларда Тошкент, Ўртасарой карантин зонасидаги ҳолат ҳақидаги видеолавҳа тарқалди. Унда карантинга олинганлар қуйидагиларни маълум қилишди:"18 кун бўлди, бизни ҳали ҳам ушлаб туришибди. Кеча обеддан...
Ўзбекистонда коронавирус беморлари учун ажратилган барча койкалар тўлгани маълум қилинди (Видео)

08.07.2020, 15:18

Бу ҳақда ССВ штаби аъзоси, профессор Ҳабибулла Оқилов айни дақиқаларда давом этаётган брифингда айтиб ўтди. Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда 3986 киши коронавирусдан даволанмоқда.
Ўз соғлигига эътиборсизлик билан қараган беморда коронавирус оғир кечмоқда (Видео)

08.07.2020, 14:50

Видеолавҳада гувоҳи бўлганингиздек, сунъий нафас олиш аппаратига уланган беморнинг аҳволи ниҳоятда оғир кечмоқда. Шифохоналаримизда тез-тез юз бераётган бу каби ачинарли ҳолатларни кўп эшитганмиз, аммо бундан...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+5° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92