my5
Sevimli

​Шавкат Мирзиёев Тошкентда видеоселектор йиғилиш ўтказди

ЖАМИЯТ 13.06.2017, 10:14
Теглар: Тошкент, Шавкат Мирзиёев
​Шавкат Мирзиёев Тошкентда видеоселектор йиғилиш ўтказди

Тошкент шаҳрида 12 июнь куни видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги бўйича кутилаётган натижаларни олдиндан таҳлил қилиш, мавжуд камчиликларни тезкорлик билан бартараф этган ҳолда, барча соҳа ва тармоқларда белгиланган прогноз кўрсаткичлари ва мақсадли параметрларга эришишни таъминлаш борасидаги вазифалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Президентнинг Давлат маслаҳатчилари, вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари иштирок этди. Видеоконференция алоқаси орқали йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши раислари, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари, жойлардаги корхоналарнинг раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари ва тадбиркорлар қатнашди.

Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошқарди, деб ёзади ЎзА.

Йиғилишда мамлакатимиз тараққиётини янги босқичга кўтариш бўйича белгилаб олинган стратегик вазифаларни амалга ошириш юзасидан жорий йилнинг ўтган даврида эришилган ижобий натижалар эътироф этилиб, бугунги ислоҳотлар жараёнидаги камчилик ва муаммолар, уларни ҳал этиш йўллари, ижро интизомини мустаҳкамлаш масалалари атрофлича таҳлил қилинди. Жумладан, давлат бошқаруви органлари тизимида тўпланиб қолган муаммоларни ҳал этиш, ушбу тизимни тубдан такомиллаштириш ва самарасини ошириш бўйича кейинги пайтда кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Бу борада, айниқса, 22 вазирлик, давлат қўмитаси, компания, уюшма ва бошқа тузилмалар янгидан ёки қайта ташкил этилгани, Вазирлар Маҳкамаси комплекслари таркибидаги ўнлаб идоралар тузилмаси ўзгартирилиб, уларнинг асосий вазифа ва функцияларига аниқликлар киритилгани муҳим амалий қадам сифатида қайд этилди.

Шарҳлар

"Facebook" Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди

01.12.2021, 23:40

Ўзбекистоннинг AҚШдаги элчиси Ж.Вахабов «Facebook» компанияси бўлими директори Энди О'Коннелл билан учрашиб, ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш истиқболларини муҳокама қилди.Интернетда, хусусан, «Facebook», «Instagram» ва «WhatsApp» платформалари орқали...
Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси делегациясини қабул қилди

01.12.2021, 22:50

1 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Россия Федерацияси Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортниковни қабул қилди. Бу...
Президент янги массивлар қурилишига оид махсус тақдимотни кўздан кечирди

30.11.2021, 21:47

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти лавозимига киришиш маросимида келгусида 1 миллиондан ортиқ аҳоли учун барча қулайлик ва ижтимоий инфратузилмага эга бўлган “Янги Ўзбекистон” массивлари бунёд этилишини...
Президент ИҲТ аъзоси бўлган Афғонистондаги мураккаб вазиятга тўхталди

28.11.2021, 15:52

Аввал хабар берганимиздек, давлатимиз раҳбари ИҲТда нутқ сўзлади. Унда Президент ИҲТ аъзоси Афғонистондаги бугунги вазиятга ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси