Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига мувофиқ Тошкент шаҳрига янги прокурор тайинланди.
12 июндаги буйруққа мувофиқ адлия катта маслаҳатчиси Облоқулов Шерзод Соатқулович Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунига асосан Тошкент шаҳар прокурори лавозимига 5 йил муддатга тайинланди ва мазкур прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқланди.