Му5
8

​Шавкат Мирзиёев Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотирасига ифторлик ташкил қилди (Видео)

ЖАМИЯТ 16.06.2017, 10:24
Теглар: Ислом Каримов, Шавкат Мирзиёев, Муборак Рамазон
5650
​Шавкат Мирзиёев Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотирасига ифторлик ташкил қилди (Видео)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Симпозиумлар саройида “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби” мавзуида ташкил этилган анжуманда иштирок этгани ҳақида хабар бергандик.

Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарлари, дин арбоблари, "Нуроний" ва "Маҳалла" жамғармалари, Хотин-қизлар қўмитаси, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати фаоллари, ҳокимликлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, исломий таълим муассасалари мутасаддилари ва талабалари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Анжуман якунида Президент Шавкат Мирзиёев Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотирасига бағишлаб юртимизнинг барча вилоятларида ифторлик маросимлари ташкил этилганини айтиб ўтди:

“Биринчи Президентимиз муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримов томонидан мамлакатимиз мустақиллигини барча соҳаларда мустаҳкамлаш, хусусан, муқаддас динимизни тиклаш, унинг поклигини сақлаш, жамиятимизда диний бағрикенглик, миллатлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини қарор топтиришда улкан ишлар амалга оширилганини барчамиз яхши биламиз.

Бугун, Оллоҳ розилиги йўлида, халқимизнинг улуғ фарзанди Ислом Каримов хотирасига бағишлаб юртимизнинг барча вилоятларида ифторлик маросимлари ташкил этилмоқда.

Шу фурсатдан фойдаланиб, сиз, азизларнинг барчангизни кечки пайт “Наврўз” мажмуасига таклиф этишга ижозат бергайсиз. Тутган рўзаларингиз даргоҳида қабул бўлсин.”

Ифторлик дастурхонига мамлакатимиздаги диний конфессиялар, турли миллат ва элат вакиллари, диний уламолар ва кенг жамоатчилик таклиф этилди. Ўтганлар ёдига Қуръон тиловат қилинди.

Ана шундай ифторлик тадбирлари юртимизнинг барча вилоятларида ташкил этилди.


Шарҳлар

Шавкат Мирзиёев Япониядаги ташрифи дастурини Аичи префектураси губернатори билан учрашувдан бошлади

18.12.2019, 09:52

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Японияга ташрифи дастури 18 декабрь куни тонгда Аичи префектураси губернатори Хидэки Омура билан учрашувдан бошланди. Мамлакатимиз ва Аичи префектураси ўртасида таълим...
Шавкат Мирзиёев Нагоя мэрини қабул қилди

18.12.2019, 09:33

Расмий ташриф билан Нагоя шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу шаҳар мэри Такаси Кавамура билан учрашув ўтказди.Учрашувда Нагоя мэрияси делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи...
Япония Ўзбекистон Президентининг ташрифига тайёрланмоқда (видео)

17.12.2019, 09:46

Япониянинг Нагоя шаҳридаги марказий майдонда, вокзал яқинида кечадан бошлаб «Ўзбектуризм» томонидан Ўзбекистоннинг туристик потенциалига бағишлаб тайёрланган ролик катта экранда намойиш этила бошланди.Эртага Нагояда маҳаллий вақт...
Шавкат Мирзиёев Нагоя шаҳри мэрини қабул қилди

13.12.2019, 08:40

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япониянинг Нагоя шаҳри мэри  Такаси Кавамурани қабул қилди.Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатлари изчил ривожланаётгани,...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+13° облачно с прояснениями
Валюта курси
9526.28
USD -2.21
10329.35
EUR 10
148.82
RUB -1.25
rightuz