my5

​Шавкат Мирзиёев ГФР Президентига ҳамдардлик мактубини йўллади

ЖАМИЯТ 19.06.2017, 09:32
Теглар: Ўзбекистон, Шавкат Мирзиёев, Германия, Ҳамдардлик
2321
​Шавкат Мирзиёев ГФР Президентига ҳамдардлик мактубини йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федератив Республикаси Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайерга ҳамдардлик мактубини йўллади. Ҳамдардлик матни ЎзАда келтирилган.

Германия Федератив Республикаси

Федерал Президенти

Франк-Вальтер Штайнмайер

Жаноби Олийларига

Жаноби Олийлари!

Германия Федератив Республикасининг собиқ Федерал канцлери Гельмут Коль вафоти тўғрисидаги хабар мени чуқур қайғуга солди.

Жаноб Коль жаҳон миқёсидаги йирик сиёсий лидер ва ГФРнинг машҳур давлат арбоби сифатида хотирамизда мангу қолади. Жаҳон тарихидаги энг муҳим сиёсий воқеалар, жумладан, Германиянинг бирлашуви ва Европа Иттифоқининг ташкил топиши бевосита унинг номи билан боғлиқ.

Гельмут Коль, шунингдек, Ўзбекистон билан Германия ўртасида узоқ муддатли шериклик ва дўстлик алоқалари ўрнатилиши ва ривожланишига беқиёс ҳисса қўшган.

Таъзиямни қабул қилишингизни ва жаноб Колнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Германия халқига чуқур ҳамдардлигимни етказишингизни сўрайман.

Шарҳлар

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини муҳокама қилдилар

30.11.2020, 20:21

Бугун, 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.Икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада...
Ўзбекистон 10 ой давомида неча тонна карам экспорт қилгани маълум бўлди

26.11.2020, 00:29

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига Ўзбекистон 11 та хорижий мамлакатларга қиймати 19,0 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 86,8 минг тонна...
Бугун Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

25.11.2020, 07:30

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати 25 ноябрь куни учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра:ТОШКЕНТ ШАҲРИҲаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида бироз қор ёғиши мумкин. Кечаси ва...
Бухоро, Жондор ва Сирдарё туман ҳокимлари лавозимидан озод қилинди

24.11.2020, 20:44

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Кун тартибига иккита масала – ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги ҳамда хизматлар соҳасини...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+1° туман
Валюта курси
10427.38
USD 12.52
12473.23
EUR 128.5
137.48
RUB 0.79