my5

​Баҳром Назаровнинг “Наҳотки” клипи туркча клипнинг секинлаштирилган варианти бўлиб чиқди(Видео)

ШОУ-БИЗНЕС 19.06.2017, 11:06
Теглар: Видео, Клип, ​Баҳром Назаров
5584
​Баҳром Назаровнинг “Наҳотки” клипи туркча клипнинг секинлаштирилган варианти бўлиб чиқди(Видео)

Хонанда Баҳром Назаровнинг мухлисларга манзур бўлган тароналаридан бири “Наҳотки”га ишланган клипи аслида ўғирланган бўлиб чиқди.

Ижтимоий тармоқлардаги “Troll.uz” гуруҳининг “Кўчирма продакшн” лойиҳасида маълум қилинишича, “Наҳотки” клипи ғояси турк хонандаси Mustafa Ceceli`нинг Illede ask клипидан ўғирланган. Клипдаги ҳолатлар тўлалигича бир хил. “Наҳотки” клипи Illede ask`нинг секинлаштирилган варианти, десак ҳам тўғри бўлади.

Баҳром Назаровнинг “Наҳотки” клипини режиссёр Суннат Намозов ишлаган. Унинг “ғоя”си Анвар Ҳайдаровга тегишли. Қўшиқ муаллифи Жасур Мавлонов. “Наҳотки” клипи Youtube тармоғига 2017 йилнинг 30 январида жойлаштирилган бўлиб, клип ҳозирги кунга қадар 700 минг мартадан кўпроқ кўрилган.

Mustafa Ceceli`нинг Illede ask таронаси эса 2015 йилнинг 3 июлида Youtube`га жойланган, клип бугунги кунгача салкам 69 миллион марта томоша қилинган.

“Troll.uz” гуруҳининг ёзишича, бир қарашда туркча клипни ўзбекчалаштиришни клипмейкер уддалаган. Бироқ, ундаги айрим жиҳатлар унча ўхшамаган. Масалан, клипдаги хонандаларнинг микрофонни отиб, айлантириб ушлаб олишлари билан боғлиқ саҳнани ўзидек қилиб кўчира олишмаган.

Эсингизда бўлса, Баҳром Назаровнинг хит даражасига кўтарилган “Пари-пари” қўшиғи ҳам ўғирланган бўлиб чиққан эди. Ўшанда аксарият мухлислар ижод оламига эндигина кириб келаётган ёш хонанда илк қадамларидаёқ плагиатга қўл урганини қаттиқ танқид остига олишган эди. Наҳотки, Баҳром Назаров ана ўша танқидлардан тўғри хулоса чиқармади? Ёки клип ғояси ўғирланганидан хонанданинг хабари бўлмаганмикин? Нима бўлганида ҳам, хонанданинг ўзидан бу борада изоҳ кутиб қоламиз.



Шарҳлар

Хонанда Каниза коронавирусга чалинганини маълум қилди (Видео)

17.07.2020, 13:35

Ижтимоий тармоқларда хонанда Канизанинг коронавирусга чалингани ҳақида гапирган видеолавҳа тарқалди.Унда Каниза короновирусга чалинганига саккиз кун бўлганлигини, аҳволи борган сари ёмонлашаётганини, неча маротаба қўнғироқ қилаётганига қарамай,...
Ўртасарой карантин зонасидагилар оч ҳолатда ушлаб турилганликларини айтишмоқда (Видео)

09.07.2020, 15:16

Ижтимоий тармоқларда Тошкент, Ўртасарой карантин зонасидаги ҳолат ҳақидаги видеолавҳа тарқалди. Унда карантинга олинганлар қуйидагиларни маълум қилишди:"18 кун бўлди, бизни ҳали ҳам ушлаб туришибди. Кеча обеддан...
Ўзбекистонда коронавирус беморлари учун ажратилган барча койкалар тўлгани маълум қилинди (Видео)

08.07.2020, 15:18

Бу ҳақда ССВ штаби аъзоси, профессор Ҳабибулла Оқилов айни дақиқаларда давом этаётган брифингда айтиб ўтди. Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда 3986 киши коронавирусдан даволанмоқда.
Ўз соғлигига эътиборсизлик билан қараган беморда коронавирус оғир кечмоқда (Видео)

08.07.2020, 14:50

Видеолавҳада гувоҳи бўлганингиздек, сунъий нафас олиш аппаратига уланган беморнинг аҳволи ниҳоятда оғир кечмоқда. Шифохоналаримизда тез-тез юз бераётган бу каби ачинарли ҳолатларни кўп эшитганмиз, аммо бундан...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+5° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92