АсосийDunyo

​Инсониятнинг ҳалок бўлиш санаси аниқланди

'​Инсониятнинг ҳалок бўлиш санаси аниқланди'ning rasmi

Ер юзидаги барча тирик мавжудот Қуёшнинг фаоллиги туфайли 1,5 миллиард йилдан кейин нобуд бўлади, деб хабар берди Mir24.tv нашри.

Колорадо университети олимлари инсоният учун қанча вақт ажратилганини аниқлади. Ўтказилган тадқиқотлар натижасида Қуёш Ер юзидаги барча тирик мавжудотни 1,5 миллиард йилдан кейин йўқ қилади. Бунга уунда доимий равишда ҳароратнинг ошиб бориши сабаб бўлади. Қуёш муаммолари билан шуғулланувчи тадқиқотчиларнинг аниқлашича, у ҳар 110 миллион йилда унинг иссиқлиги 1% га кўпаяди. Мазкур жараён Қуёш системаси пайдо бўлгандан бери давом этиб келади.

Оқибатда вақт ўтиши билан музликлар эрийди, океанлар буғланиб кетади, Экватор кенгликларида яшашнинг иложи қолмайди, Арктикага эса тропик иқлим кириб келади. Бундай қўрқинчили ҳодиса 1,5 миллиард йилдан кейин рўй беради. Қуёш ўзининг қайноқ нурлари билан барча тирик мавжудотларни қириб юборади, Ер юзи эса чўлу биёбонга айланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар