АсосийShou-biznes

​Хонандаларнинг лицензияси учун бир йиллик мажбурий бож бекор қилинди

'​Хонандаларнинг лицензияси учун бир йиллик мажбурий бож бекор қилинди'ning rasmi

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб, лицензияга эга хонандалар учун бир қатор янгиликларни жорий этмоқда.

Хусусан, аввал жорий этилган тизим яъни лицензиатларнинг бир йиллик мажбурий давлат божи бекор қилиниб, эндиликда лицензия учун тўланадиган давлат божи камида 3 ойлик бўлди.

Бу билан мавсумий қулайлик яратилиб, бир йиллик лицензияларни мавсум билан боғлиқ айрим холларда вақтинча тўхтатиб туришдек ноқулайликларни бартараф этади ва ёш хонандалар учун молиявий қулайлик яратилади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар