Бундан бир неча кун аввал актёр ва режиссёр Йигитали Мамажоновнинг унаштирилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Актёр бу маълумотга ойдинлик киритар экан, севган қизи асли чимкентлик эканлиги ва унинг исми Нигина эканлигини айтиб ўтди.
Йигитали тўйи ҳақидаги маълумотларни эса ошкор этишни истамади. Шунчаки, тўйнинг Ўзбекистонда бўлмаслигини айтиш билан чекланди, холос.
Куни кеча актёр Instagram`даги саҳифасига севган қизи билан тушган янги суратини жойлаштирди ва уни “Сени севишлари учун севгига муносиб бўл! Севгига муносиблик эса чиройли ташқи кўриниш ва келишган қомат билан белгиланмайди. Сен ташқи гўзалликни ақл билан уйғунлаштиринг керак. Ҳаммага хайрли кеч. Рафиқам билан”,— дея изоҳлади.
Шунингдек, бошқа бир қатор сайтларда Йигиталининг рафиқаси унинг ёнида миллий келинлик либосида тургани акс этган суратлари тарқалди. Бундан хулоса чиқариш мумкинки, Йигитали ва Нигина тўйларини хуфёна равишда, яқинлар ва дўстлар даврасида ўтказишган.
“Darakchi.uz” сайти жамоаси номидан Йигитали ва Нигинага оилавий бахт тилаймиз!