my5
Sevimli

​Тошкентда миллий фильмларни профессионал баҳолаш Интерактив мунозара клуби ташкил этилди

ЖАМИЯТ 21.06.2017, 16:01
Теглар: Фильм, Тошкент, 2017 йил
​Тошкентда миллий фильмларни профессионал баҳолаш Интерактив мунозара клуби ташкил этилди

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги ва Кинематографияни ривожлантириш марказининг 2017 йил 19 июндаги Қўшма қарорига асосан Кинолойиҳалар ва кино маҳсулотларни (фильмларни) профессионал баҳолаш Интерактив мунозара клуби фаолияти ташкил этилди.

Клуб хусусий киностудияларнинг ижодий фаолиятига кўмаклашиш, улар томонидан яратиладиган фильмларнинг сифати ва бадиий даражасини ошириш,ёшларнинг маънавий ва аҳлоқий онгини турли ёт ғоялардан ҳимоя қилиш, оммавий маданиятнинг кириб келишини олдини олиш мақсадида иш бошлади.

Интерактив мунозара клубининг асосий мақсади кинолойиҳаларни ва Республикадаги кинотеатр ва кинозалларда намойиш қилинаётган миллий ва хорижий фильмларни профессионал баҳолаш ва ушбу ҳақдаги ахборотларни жамоатчиликка етказишдан иборатдир.

Интерактив мунозара клубида кинолойиҳалар ва фильмларни профессионал баҳолаш жамоатчилик асосидаги экспертлар гуруҳи томонидан амалга оширилади. Кенгаш таркибига маданият ва санъат арбоблари, киношунослар, сценарист ва режиссёрлар, кинематография ташкилотлари вакиллари киритилади.

Киноижодкорлар ўзларининг лойиҳалари ёки тайёр фильмларини Интерактив мунозара клуби муҳокамасига қўйиш ва малакали мутахассисларнинг зарур тавсияларини олиш орқалибадиий жиҳатдан сифатли кино асарлари яратишимкониятига эга бўладилар.

Интерактив мунозара клуби Кинематографияни ривожлантириш марказида фаолият юритиб, кинолойиҳалар ва фильмларни муҳокамага қўйиш учун маблағ ундирилмайди.

Кинолойиҳалар ва кино маҳсулотларни (фильмларни) профессионал баҳолаш интерактив мунозара клуби тўғрисидаги Низом билан Кинематографияни ривожлантириш марказининг веб-сайтида танишиш мумкин.

Шарҳлар

ДХХнинг 30 йиллигига бағишлаб телеканалларда янги фильм намойиш этилади

26.09.2021, 14:30

Аввалроқ бугун ДХХ ходимларининг 30 йиллик тантанаси экани ҳақида хабар берган эдик. Киномотография агентлигининг қайд этишича, сана муносабати билан янги "Мустаҳкам" фильми ишлаб чиқилган. Маълумотга кўра, мазкур...
"Қалби ўзбек рус шоири" ҳужжатли фильми премьера қилинди

16.09.2021, 10:26

Куни кеча адиблар хиёбонида Ўзбекистон халқ шоири Александр Файнберг ҳақидаги "Қалби ўзбек рус шоири" ҳужжатли фильми премьера қилинди. Кинокартина Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал...
Тошкeнтда "Ўзбeкистон маданий мeроси – янги рeнeссанс пойдeвори" V халқаро конгрeсси бошланди

13.09.2021, 12:02

Жорий йилнинг 13–21 сентябрь кунлари Тошкент, Хива ва Нукус шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган анъанавий маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтади.Маълумотларга кўра, ҳафталик доирасида бир қатор кўргазмалар ва...
Тошкентда талабалар билан боғлиқ қандай муаммо бўлмоқда? Вазир ҳолатни тезкор ўрганди

08.09.2021, 12:10

6 сентябрдан барча олий таълим муассасаларида янги ўқув йили анъанавий шаклда бошланди. Ушбу жараёнда асосий олийгоҳлар жойлашган Тошкент шаҳри талабалар билан гавжумлашди ва улар билан...