АсосийJamiyat

​Наманганда 4 нафар фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди

'​Наманганда 4 нафар фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди 'ning rasmi

Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига келиб тушган чақирув асосида Қутқарув отряди командири бошчилигидаги қутқарувчилар Норин туманига зудлик билан етиб боришди.

Қутқарув отряди етиб борганда, Норин дарёсининг кўпригидан оқим бўйича 500 метр пастда ҳосил бўлган оролчада 4 нафар фуқаро (1991 й.т. Умурзаков Б., 1980 й.т. Убайдуллаев А., 1994 й.т. Солиев С., 1994 й.т. Жамалов А.)лар сув сатҳи баландлиги ва оқим тезлиги сабабли қирғоққа чиқолмасдан ёрдамга муҳтож бўлиб туришганди.

Ўз вақтида тезкорлик билан амалга оширилган қутқарув ишлари натижасида юқорида исмлари кўрсатилган фуқаролар қирғоққа олиб чиқилди ва ҳаёти сақлаб қолинди.

2017 йилнинг 20 июн куни Навоий вилоятининг Навоий шаҳрида жойлашган “Ёшлик” кўлига Қизилтепа тумани “Ўзбекистон” Маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Ш.Иззатова чўмилиш мақсадида келади.

Хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаган фуқаро сувда чўка бошлайди. Мазкур вазиятни дарҳол пайқаган Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қутқарув отряди қутқарувчилари фуқаро Ш.Иззатовани сувда қутқариб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб ҳаётини сақлаб қолишди.

Ҳурматли фуқаролар, сув ҳавзаларида чўмилаётганда хавфсизлик қоидаларига риоя этишингизни ҳамда фақат рухсат берилган, қутқарувчилар навбатчилик олиб бораётган сув ҳавзаларида чўмилишингизни сўраймиз.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар