my5
Sevimli

​Италияда Swarovski империяси меросхўрининг дабдабали тўйи ўтказилди(Фото)

ДУНЁ 22.06.2017, 15:11
Теглар: Фото, Тўй, Келин
​Италияда Swarovski империяси меросхўрининг дабдабали тўйи ўтказилди(Фото)

Йилнинг энг дабдабали тўйларидан бири Италиянинг Триест шаҳрида бўлиб ўтди.

Swarovski империясининг 23 ёшли меросхўри, таниқли австралиялик хонанда Виктория Сваровски турмушга чиқди.

Виктория ва унинг 40 ёшли севгилиси, магнат Вернер Мурцнинг тўйлари тилларда достон бўлди. Улар тўйга келган меҳмонларни турли образлар билан лол қолдирди.

Тўй куни айниқса келиннинг кўйлаги барчанинг диққат марказида бўлди. Виктория 900 000 долларлик келин либосини кийди. 500 000 та кристаллар билан безатилган кўйлак 40 килограм оғирликка эга. Келин либосининг муаллифи эса дубайлик Майкл Синко бўлди.

Майкл Женнифер Лопес, Рианна, Бейонсе ва Леди Гага каби санъаткорларга турли образлар яратган.

Тўйда келин-куёвнинг қариндошлари, дўстларидан иборат 250 нафар меҳмонлар иштирок этди. Тўй тантаналари уч кун давом этиши кутилмоқда.






Шарҳлар

Пойтахтда музлама сабаб 6 та машина тўқнашди (фото)

22.01.2021, 21:10

Бугун, 22 январь куни соат 17:00ларда, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Янги Юнусобод кўчасида жойлашган “Анжир” кафеси рўпарасида, ҳайдовчи, 2001 йилда туғилган Х.Х. “Нексия-2” русумли автомобилда...
Бухородаги ташрифнинг сўнгги манзили: Президент янги уй соҳиблари билан суҳбатлашди (фото)

22.01.2021, 17:34

Давлатимиз раҳбари Бухоро шаҳрининг Низомий маҳалласида қурилган замонавий уйларни бориб кўрди.Илгари бу ҳудудда пана-пастқам, канализацияси йўқ уйлар бўлиб, шаҳар кўркини бузиб турарди. Ўтган йили бу...
ЙҲХББ айни пайтда република бўйлаб йўллардаги вазиятдан огоҳлантирмоқда (фото)

22.01.2021, 12:14

Республикамиз ҳудудида об-ҳаво шароити ўзгариб, қор ёғиб, автомобиль йўлларида музламалар ва ҳайдовчилар учун бир қатор ноқулайликлар юзага келаётганлиги кузатилмоқда. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг хабар...
"Очлар инқилоби". Тунисда нималар бўляпти? (фото ва видео)

18.01.2021, 22:08

Тунис ҳукумати миллий армия бўлинмаларини якшанба куни кечқурун мамлакатнинг бир неча вилоятида ҳукумат муассасаларини ҳимоя қилиш ва тартибсизликлар билан курашиш учун жойлаштирди. Бу ҳақда Республика...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+-5° небольшой снег
Валюта курси
10500.81
USD 27.61
12682.88
EUR -113.28
142.66
RUB 1.37