my5
Sevimli

​“Мирзо Улуғбек. Осмон тоқига қўйилган нарвон” фильми Париж шаҳрида ҳам намойиш этилди

ЖАМИЯТ 23.06.2017, 11:44
Теглар: Фото, Фильм
​“Мирзо Улуғбек. Осмон тоқига қўйилган нарвон” фильми Париж шаҳрида ҳам намойиш этилди

Лола Каримова-Тиллаева продюсерлигидаги “Мирзо Улуғбек. Осмон тоқига қўйилган нарвон” ҳужжатли фильми Франция пойтахтида ҳам намойиш этилди.

“Кинокартинамизни мана Париж шаҳрида ҳам кутиб олишди.

Фильмнинг презентацияси бўлиб ўтган машҳур “Le Club 13” киномаркази, ярим асрдирки, Франция кинематографиясининг юраги саналади. Дунё кинематографиясига “Эркак ва аёл”, “Ҳаёт учун яшамоқ”, “Таҳқирланганлар”, “Иккинчи имконият” каби буюк кинофильмларни инъом этган афсонавий кинорежиссёр Клод Лелуш кечамизнинг фахрий томошабини сифатида иштирок этиб, бу билан бизга чексиз илтифот кўрсатди.

Клод Лелуш томонидан яратилган бир қатор киносуратлар "Оскар", Канн фестивалининг “Олтин пальма япроғи”, “Олтин Глобус”, Венеция кинофестивалининг "Кичик олтин шер" каби нуфузли киномукофотларига сазовор бўлган. Ўз режиссерлик фаолияти давомида у 40дан ортиқ фильм яратди.

Париж билан бизни илиқ ҳис-туйғулар боғлайди, шунинг учун ҳам фильмнинг бу ердаги тақдимоти ажойиб бир дўстона муҳитда ўтди. Унда Франциянинг кинематография соҳаси вакиллари, ижодкор доира ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Фильмимиз тақдимотининг афсонавий "Le Club 13" киномарказида бўлиб ўтганлиги мен учун жуда катта шараф ва масъулиятдир. Турли йилларда Чарли Чаплин, Стенли Кубрик, Скорсезе, Вуди Аллен каби улкан шаҳслар бу ерга ташриф буюрганлар. Мен жаноб Клод Лелушга кинолентамизга қизиқиш билдириб, уни Парижнинг энг афсонавий киномарказида намойиш этишга имконият яратиб бергани учун чин қалбимдан миннатдорчилик билдираман”,—деб ёзади Лола Каримова Instagram`даги саҳифасида.

Маълумот учун, ҳужжатли фильмнинг илк намойиши Швейцариянинг Женева шаҳрида ўтказилган эди.







Шарҳлар

ДХХнинг 30 йиллигига бағишлаб телеканалларда янги фильм намойиш этилади

26.09.2021, 14:30

Аввалроқ бугун ДХХ ходимларининг 30 йиллик тантанаси экани ҳақида хабар берган эдик. Киномотография агентлигининг қайд этишича, сана муносабати билан янги "Мустаҳкам" фильми ишлаб чиқилган. Маълумотга кўра, мазкур...
"Қалби ўзбек рус шоири" ҳужжатли фильми премьера қилинди

16.09.2021, 10:26

Куни кеча адиблар хиёбонида Ўзбекистон халқ шоири Александр Файнберг ҳақидаги "Қалби ўзбек рус шоири" ҳужжатли фильми премьера қилинди. Кинокартина Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал...
“Соддадил” фильмининг съёмка жараёнлари бошланди

16.08.2021, 17:46

Кинематография агентлиги “Ёшлик” киностудияси томонидан “Дебют старт-2021” кинофестивалида ғолиб бўлган сценарий лойиҳалари асосида “Соддадил” қисқа метражли фильмининг съёмка жараёнлари бошланди.Бу ҳақда кинемотография агентлиги ахборот хизмати...
Мандаринлар тўкилиб ётадиган шаҳар, куёвлар беллашуви сабаб яратилган муҳташам театр ёхуд "Гладиатор" қаҳрамонига айланиш сири. Бу маскан қаерда? (фотосаёҳат)

01.02.2021, 23:36

Аввал хабар қилганимиздек, Туркия маданият ва туризм вазирлиги томонидан ўзбекистонлик журналист ва блогерлар учун Истанбул, Анталия ва Каппадокия шаҳарларига «Пандемия шароитида туризм» лойиҳаси доирасида навбатдаги...