my5

​​Қўшимча контрактнинг энг қиммат тўлови 246 млн. 250 минг сўмни ташкил этди

ЖАМИЯТ 03.07.2017, 10:34
Теглар: Олий таълим муассасалари, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги
5573
​​Қўшимча контрактнинг энг қиммат тўлови 246 млн. 250 минг сўмни ташкил этди

2017 йил 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 393-сонли қарори қабул қилингани ва унда қўшимча контрактларнинг оширилган миқдори тасдиқлангани ҳақида ҳуқуқшунос-блогер Хушнудбек Ҳудойбердиев маълумот берган эди.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида тўлов-контракт асосида белгиланган квотадан ташқари олий таълим муассасаларига қўшимча равишда қабул қилиш бўйича тартиб ишлаб чиқди, деб ёзади блоггер.

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт бўйича қабул квоталари чегарасига 4 баллгача етмаган абитуриентлар учун қуйидагича миқдор белгиланган эди:

1 баллгача етмаган абитуриентлар учун – 1,5 баробар;

1.1 баллдан 2 баллгача етмаганлар учун – 2,0 баробар;

2.1 баллдан 3 баллгача етмаганлар учун – 2,5 баробар;

3.1 баллдан 4 баллгача етмаганлар учун – 3,0 баробар.

Давлат комиссиясининг тартибига мувофиқ, барча таълим соҳаси ва таълим йўналишлари бўйича 4 баллдан ортиқ балл етмаган, энг юқори баллнинг 30% (68,0 балл)дан кам бўлмаган ҳолда, қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентларнинг биринчи ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди.

Оширилган тўлов-контракт миқдорларига назар ташласак, энг қиммат тўлов ҳуқуқ йўналишида эканлигини кўриш мумкин. Унга кўра, юриспруденция йўналиши бўйича қўшимча-контрактда ўқиш истагини билдирганлар биринчи ўқув йили учун 25 баравар миқдорида контракт тўлаши лозим бўлади. Бу бугунги кунда 246 млн. 250 минг сўмни ташкил этмоқда.

ЭСЛАТМА: ушбу оширилган контракт миқдори фақат биринчи йил учун тўланади. Кейинги йилларда ҳамма қатори оддий миқдордаги контракт тўланади.

Барча миқдорлар билан ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.

Шарҳлар

❓Олий таълим муассасаларида аънавий таълим қачондан очилади?

21.09.2020, 20:58

Бу ҳақда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи  Абдували Холиқов жавоб берди«Бугунги кунда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан шу...
Талабаларнинг қишқи таътил муддати ўзгариши мумкин

12.11.2019, 23:29

Талабаларнинг 2019-2020 ўқув йили учун қишки таътил даври ўзгариши кутилмоқда, дея хабар беради Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати.2019 йилнинг 22 декабрида Ўзбекистон...
​Олий таълим муассасаларида контракт миқдори ўзгаришсиз қолди

30.06.2017, 16:36

Олий таълим муассасаларида бакалавриат ва магистратура таълим йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларида ўқиш учун тўлов-контракт миқдори ўзгаришсиз қолди.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 июндаги “Республика...
​Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари тайинланди

24.06.2017, 11:11

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари тайинлангани ҳақида Президентнинг расмий портали маълум қилди.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 июндаги ПҚ-3081-сон қарорига...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+0° туман
Валюта курси
10427.38
USD 12.52
12473.23
EUR 128.5
137.48
RUB 0.79