Долзарб мавзулар Фото

“Милан” ярим ҳимоячиси АПЛга ўтиши мумкин

Добавлено: 03.07.2017, 16:28

Италиянинг “Милан” жамоаси ярим ҳимоячиси Сусо ўз фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Сусога “Тоттенхэм” клубидан қизиқиш бор. Лондонликлар ярим ҳимоячини харид қилиш борасида миланликларга таклиф жўнатган.

Бироқ “Милан” раҳбарлари футболчини сотишга шошилмаяпти. Чунки Сусо ўтган мавсумда яхши ўйин намойиш қилиб, кўпчиликда ишонч уйғотди.

Ўтган мавсумда Сусо “Милан”нинг 34 ўйинида майдонга тушиб, 7 та гол ва 9 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии