Мексиканинг Сан Педро шаҳар мэри Уамелула Виктор Агилар тимсоҳга уйланди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.
“Келин” учун махсус никоҳ кўйлаги тикилди. Ҳар эҳтимолга қарши тумшуғи пушти тасма билан боғлаб қўйилди.
Мэрнинг бу қилиғидан ҳайратга тушган жаҳон аҳлини мексикаликлар тўй рамзий маънода ўтказилганидан хабардор қилишди. Бунда “тўй”нинг ўтказилиши овнинг серҳосил бўлишига ёрдам беришини изоҳлашди. Мазкур “тўй” ҳар йили ўтказилади. Ҳар бир тўйга ҳар хил тимсоҳлар “таклиф қилинади”. Тўйдан кейин эса ўткир тишли “келин” сувга — озодликка қўйиб юборилади.