my5

Озодбек Назарбеков шогирдликка келувчиларга қўядиган илк талаби ҳақида гапирди

ШОУ-БИЗНЕС 03.07.2017, 16:57
Теглар: Озодбек Назарбеков
5553
Озодбек Назарбеков шогирдликка келувчиларга қўядиган илк талаби ҳақида гапирди

Бугун, 3 июль куни Халқаро Пресс-клубнинг “Ўзбекистонда ёшлар сиёсати: долзарб масалаларга замонавий ёндашув” деб номланган навбатдаги сессияси бўлиб ўтмоқда.

Сессиянинг биринчи қисмида Ёшлар Иттифоқи ташкилоти раиси Қаҳрамон Қуронбоев, Олий ва Ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов, Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Собитхон Турғунов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти Озодбек Назарбековлар иштирок этди.

Озодбек Назарбеков ўз нутқида бугунги ёшлар ҳақида гапирар экан, қуйидагиларни айтиб ўтди:

“Бугунги кунда ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар беҳисоб. Авваллари биз устозларнинг хизматини қилиб, кўрсатма, йўл-йўриқ олардик. Ҳозирги ёшларларнинг эса орқасидан югуриб ҳам айтганимизни қилдиролмаймиз. Масалан, мен олдимга шогирдликка келувчиларга қўядиган биринчи талабим 2 ой ичида 4 та адабиёт ўқиб чиқиш. Лекин, кўпчилик ёшлар бу талабимни бажара олмайди. Ким адабиёт ўқимаса, у санъатни ҳам тушуна олмайди”.

Шарҳлар

Санъаткорлар иштирокида "Бобурхонлик" лойиҳаси тайёрланди (фото+видео)

13.02.2019, 22:47

Озодбек Назарбеков ташаббуси билан санъаткорлар иштирокида "Бобурхонлик" лойиҳаси тайёрланди."Буюк аждодларимиз шаксиз фаҳримиздир, уларга муносиб бöлиш олий бурчимиз!", - деб изоҳ қолдирди Озодбек Назарбеков instagram‘даги саҳифасида.Заҳириддин...
Озодбек Назарбеков: “Биринчи Президентимиздан эшитган саволим бир умр ёдимда қолади...”

08.06.2018, 10:01

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов билан илк учрашув ва суҳбати ҳақида гапирди... Озодбек Назарбеков: — Бундан ўн йил муқаддам...
Озодбек Назарбеков, Улуғбек Раҳматуллаев, Шахзода ва Лолани бирлаштирган лойиҳа — ҚЎЛИНГДА ИМКОН!

21.05.2018, 09:33

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан 1-июнь – халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Қўлингда имкон” номли ижтимоий лойиҳага қўл урилди. Таронани Ўзбекистон халқ...
Назарбеков Маданият вазирининг биринчи ўринбосари бўлгандан сўнг нима ўзгарди?

13.02.2018, 11:59

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев журналистлар билан бўлган учрашувда, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков Маданият вазирининг биринчи ўринбосари бўлгандан сўнг соҳада қандай ўзгаришлар сезилгани...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+8° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92