Долзарб мавзулар Фото

​Нурсултон Назарбоев аэропортга номи қўйилганига изоҳ берди (Видео)

Добавлено: 06.07.2017, 11:28

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев “Россия-24” телеканали журналистига берган интервьюсида Остона аэропортига “Нурсултон Назарбоев” номи берилганига изоҳ берди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри .

Қозоғистон президенти Россия телеканали журналистига Остона халқаро аэропорти Қозоғистон ҳукуматининг қарорига мувофиқ қайта номланганини изоҳлаб берди. “Қозоғистон келажакка назар солмоқда” номли махсус репортаж Остона шаҳри ташкил топган кун муносабати билан эфирга узатилди.

“Аэропортга номимнинг берилиши, мендан чиққан ташаббус эмас. Мен бундай ишларга қаршиман. Балки халқ амалга оширган ишларимни кўргандан кейин шундай қарорга келгандир. Барча сиёсатчилар, давлат раҳбарлари каби мен ҳам бажарган ишларим билан тарихда қолишни истайман. Рим императори ва файласуф Марк Аврелийнинг сўзлари бот-бот эсимга тушади. Бир куни ундан нима учун ҳалигача сизга ёдгорлик ўрнатилмаган, деган саволни беришибди. Шунда император “Бу кимнинг ҳайкали, деб сўрашларини истамайман. Оламдан ўтганимдан кейин нима учун Марк Аврелийга ҳалигача ёдгорлик ўрнатилмаган, дейишгани маъқул”, — деди Нурсултон Назарбоев.

2016 йилнинг ноябрь ойида Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси депутати Қуаниш Султонов Қозоғистон республикасининг мустақиллик йилларида эришган ютуқларини санаб ўтиб, мамлакат пойтахти Остона шаҳрини республиканинг биринчи президенти шарафига “Нурсултон” ёки “Назарбоев”, деб аташ таклифини берди. Аммо Нурсултон Назарбоев парламент аъзоларига миннатдорчилик билдириб, Остона номи брендга айланганини, унинг номини ўзгартириш зарурати йўқлигини маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 21 июнь куни Остона аэропортига Нурсултон Назарбоев номи берилди.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии