Тошкентда 21 июлдан эътиборан марказий иситиш тизими ва иссиқ сув таъминотини нархлар кўтарилиши кутмоқда. Бу ҳақда “Тошиссиққувват” ИЧБ УК хабар берди. Тарифларнинг ошишига сабаб энерготашувчи материалларнинг нархлари ошишидир.
Иссиқлик таъминотининг янги тарифлари ҳисоблагич бўлган тақдирда аҳолига бир кубометр учун 3915,90 сўмни (ҳозирда — 3736,92 сўм, ўсиш 4,5%) ва ҳисоблагичсиз аҳолига бир киши учун ойлик 15292,52 сўмни (ҳозирда 14593,56) ташкил қилади. Умумий ювиниш хонаси бўлган турар-жойлар учун — 11376,16 сўм (10856,2).
Марказий иситиш тизими учун тарифлар бир квадрат метр учун 1263,35 дан 1323,86 сўмгача ошади (ўсиш 4,5%).