7 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистон олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган абитуриентлар сони 333 минг 395 нафарни ташкил қилмоқда.
Бу бир ўрин учун 5 нафар абитуриент кураш олиб боради дегани. 2017/2018 ўқув йили учун квота эса 66586 белгиланган.
Қабул қилинган ҳужжатлар сони бўйича Термиз Давлат университети етакчилик қилмоқда. Ушбу таълим муассасаси 1800 нафар талабани қабул қила олса, ҳужжат топширганлар сони 17 887 кишини ташкил қилди. Бу бир ўрин учун 10 киши кураш олиб боради дегани.
Ҳужжатлар сони бўйича кейинги поғоналарда Қарши (15728, квота-1400), Андижон (14799, квота-1422) ва Самарқанд (13385, квота-2000) Давлат университетлари турибди.
Андижон тиббиёт институти ҳамда Қарши Давлат университетларида 1 ўрин учун конкурс 11 тадан ошган.